Агентлик раҳбари “Termiz Cargo Center”да очиқ мулоқот ўтказди

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги директори И.К.Эргашев, Сурхондарё вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси бошлиғи У.Турапов, вилоят Божхона бошқармаси, Темир йўл бошқармаси, автотранспорт бошқармаси раҳбар ва ходимлари иштирокида тадбиркорлик субъектлари билан “Termiz Cargo Center” МЧЖда очиқ мулоқот ўтказилди. Очиқ мулоқотда тадбиркорлар томонидан ушбу йўналишдаги бир нечта муаммо ва таклифлар ўртага ташланди.

2024 йилда январ ойида (1 ой) давомида 289 та автомашинада 6 805 тонна картошка маҳсулоти импорт бўлган бўлган бўлса, 2025-йилда январ ойи давомида 1349 та авто, 12 та вагон ва 1 та баржада 31 690 тонна картошка маҳсулоти импорт қилинди. Шу сабабли чегара масканда тирбандликлар келиб чиқишига сабаб бўлди, тирбанликларнинг олдини олиш мақсадида импорт бўлиб кириб келаётган картошка юкланган автотранспортларнинг бир қисмини Термиз Ҳалқаро Савдо Маркази орқали киришига, бунда Афғонистонлик ҳайдовчилар визаси бўлмаса ҳам 15 кунгача бўлган муддатда ушбу масканга монеликсиз кириши ва Ўзбекистонлик ҳайдовчилар ушбу автотранспорт воситасини Ўзбекистонлик ҳайдовчилар юкни “Termiz Cargo Center” МЧЖга олиб ўтишларига рухсат бериш таклифини ҳам билдиришди. Бу билан юклар учун божхона назоратида тирбандликларнинг олди олинади.

Вилоят Темир йўл бошқармаси, автотранспорт бошқармаси раҳбар ва ходимлари ҳам тадбиркорлар билан келишилиб, юкларни темир йўл (вагон) орқали ҳам олиб кириш йўлга қўйилишини маълум қилишди.
Билдирилган барча таклиф ва муаммолар юзасидан агентлик директори И.К.Эргашев аниқ ечим ва ўз таклифларини билдириб ўтди.



