Жамият

Ҳафта давомида ҳаво ҳарорати кўтарилиб боради

Ўзбекистонда ҳафта давомида ҳарорат жадал равишда кўтарилиб боради, ёғингарчилик кузатилмайди. Кечалари −2…+5, кундуз кунлари +4…+18 даража атрофида бўлиши кутилмоқда. 8 мартда баъзи жойларда шамол кучайиб, ёмғир ёғиши мумкин.
Ҳафта давомида кундуз кунлари ҳароратнинг жадал кўтарилиши бошланади ва кўтарилиш иш ҳафтасининг охиригача давом этади, дея хабар бермоқда Ўзгидромет хизмати агентлиги.
Қайд этилишича, 4−7 март кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. 8 мартда республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади. Душанба куни кундузи ҳаво ҳарорати +4…+9 даража бўлади, сўнг ҳафта охиригача ҳарорат +13…+18 даражагача аста-секин кўтарилади. Ҳарорат кечаси −2…−5 даражадан +2…+5 даражагача кўтарилади.
Шамол асосан шарқий йўналишда ўртача тезликда эсади, 8 мартда баъзи жойларда 15−18 м/с гача кучаяди. 5−6 март кунлари республиканинг айрим жойларига туман тушиши мумкин.
6−7 март кунлари айрим тоғли ҳудудларда, 8 мартда тоғли ҳудудларнинг катта қисмида ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади. Қор кўчиши хавфи бор.
Тошкент шаҳрида 4−7 март кунлари ёғингарчилик кутилмайди, 8 мартда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат кечалари −0…−2 даражадан +3…+5 даражагача, кундуз кунлари +5…+7 даражадан +15…+17 даражагача кўтарилади.
6−7 мартда кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 3−8 м/с тезликда эсади.

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button