Жамият

транспорт-логистика марказида мулоқот ўтказилди

Бугунги кунда  «TERMEZ CARGO CENTR»  Халқаро кўп функцияли транспорт-логистика маркази транспорт-логистика хизматлари комплексини тақдим этмоқда. Бу ерда божхона расмийлаштируви, юкларни маневр қилиш, импорт-экспорт ва транзит юкларни сақлаш, шу жумладан божхона ва терминалларни сақлаш, шунингдек интермодал транспорт, темир йўл ва автомобиль транспорти, Афғонистонга ва ундан транзит юкларни қайта ишлаш имкониятлари яратилган. Марказ савдо ва иқтисодий алоқаларни осонлаштириб, Ўзбекистон ва унинг қўшни давлатлари ўртасида муҳим боғловчи бўғин бўлиб хизмат қилмоқда. Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги Ташқи карантин назорати  бўлим бошлиғи ўринбосари  Ғ.Ражабов,Ташқи карантин назорати бўлими бош мутахассиси Ш.Қобилов, Сурхондарё вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси бошлиғи У. Тураповлар мазкур логистика марказида бўлиб,у ернинг ўзида тадбиркорлар билан мулоқот ўтказди.

Маълумки, ҳар қандай турдаги  озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш учун замонавий омборхоналар муҳим ўрин тутади. Ишчи гуруҳ  ҳарорат ва сақлаш шароитларини назорат қилиш қобилиятига эга бўлган узоқ муддатли ва қисқа муддатли жойлаштиришни ўрганишди. Тадбиркорлар учун яратилган шарт-шароитлар кўздан кечирилди. Маълумот ўрнида келтирилдики, бу ерда 14 та совутиш камераси,1 500 тонна омбор ҳажми,6000 м2 ангар майдони,2000 контейнер контейнер майдончасига мос келади.

Товарлар экспорти ҳажмини янада кўпайтириш, хорижий харидорлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш, хорижий инвестициялар учун жозибадорликни ошириш, минтақавий савдони рағбатлантириш, шунингдек, ташқи савдо инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида замонавий логистика хизматлари ташкил этилган. Бир сўз билан айтганда куз-қиш  мавсумида озиқ – овқат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги ишлар кўлами ўрганилди. Тадбиркорлар фикри тингланди.  Бу борада мутахассислар томонидан керакли тавсиялар берилди.

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button