Жамият

«AGRO PROCESSING GROUP»  МЧЖ даги ўрганишлар олиб борилди

Республика Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги раҳбари Иброҳим Кенжабоевич Эргашев  Сурхондарё вилоятига ташриф буюрди.  Агентлик директори ҳамда  Сурхондарё  вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси бошлиғи Усмон Янгибоевич Туроповлар воҳада  ташкил этилган кооперативлар фаолияти билан таниш мақсадида Қумқўрғон туманида бўлишди.

Маълумки, мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳаси фаол ислоҳ қилинмоқда. Мазкур тармоқда бошқарув тизимини такомиллаштириш, давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг самарали механизмларини жорий этиш, кооперацияни йўлга қўйиш, замонавий ресурс тежамкор технологияларини жорий қилиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти ҳажмини ошириш мақсадида қатор фармон ва қарорлар қабул қилинди.

Агентлик раҳбарининг бу галги ташрифида Президентнинг 08.04.2025 йилда қабул қилинган  “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг экспорт салоҳиятини ошириш ҳамда қайта ишлаш занжирини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори  ижроси ўрганилди. Қумқурғон туманида «AGRO PROCESSING GROUP»  МЧЖ даги ўрганишларда ушбу замонавий корхонанинг сиғими, экспорт  салоҳияти таҳлил қилинди.

Корхона мева-сабзавотларни қуритилган ҳолда қадоқлашга ҳамда маҳсулотларни қайта ишлашга ихтисослашган. Корхонада ўрнатилган технологиялар 20 га яқин турдаги маҳсулотларни қуритиш имкониятига эга. Айни кунларда Сурхондарёлик тадбиркор МЧЖ раҳбари  Пўлат Бўриев   корхонада қадоқланган ўрик джемини Россия бозорларига чиқаришни режалаштирмоқда. Бу борада шартнома имзоланганлиги ҳам  таъкидланди.

Ўз навбатида Агентлик раҳбари томонидан юқоридаги Президент қарорнинг моҳияти ҳақида йиғилганларга кенг қамровли тушунчалар берилди. Таъкидландики,   2028 йил 1 январгача мева-сабзавот маҳсулотларини замонавий қадоқларда реализацияга чиқарадиган ҳамда қуйидаги барча шартларга бир вақтнинг ўзида жавоб берадиган тадбиркорлар учун фойда солиғи ва ўзларининг ходимлари учун жисмоний шахслардан олинадиган ижтимоий солиқ иставкалари 1 фоиз этиб белгиланганлиги хусусида, имтиёз ва имкониятлар кўлами кенгайганлиги айтиб ўтилди. Замонавий қадоқлаш орқали экспортни ошириш ва жаҳон бозорларини эгаллаш, уруғ танлаш, маҳсулотни тоифага ажратиб баҳолаш орқали фермер, деҳқоннинг энг сифатли, сара маҳсулот етиштиришга ундаш масалалари бўйича қўшимча  тавсиялар берилди. Шунингдек, Иброхим Кенжабоевич Эргашев томонидан  туманидаги “Беш қаҳрамон” ҳудудида  дала четларида олиб борилган ишлар, ариқ коллектор-дренаж тизимларидан самарали фойдаланиш юзасидан олиб борилаётган ишларни жойига чиқан ҳолда ўрганди. Қайд этиш лозим, давлатимиз раҳбарининг тегишли қарори билан дала четларидан самарали фойдаланиш бўйича топшириқ берилган бўлиб, бу ерда олча, олхўри, тут, узум, беҳи ва чилон жийда каби мевали дарахтлар экилиши белгиланган. Ҳудудда ҳам бу борада тизимли ишлаб йўлга қўйилган.

Усмон Турапов, Сурхондарё вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси бошлиғи

 

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button