ЖамиятҚишлоқ хўжалиги

ҒЎЗА ПАРВАРИШИГА ОИД ТАВСИЯ ВА КЎРСАТМАЛАР БЕРИЛДИ

Барчамизга маълумки, дунё деҳқончилигида ҳар йили етиштириладиган экинларнинг касаллик, зараркунанда ҳамда ҳашаротлар билан зарарланиши кузатилади ва уларга қарши курашиш мақсадида чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилади. Ушбу тадбирларнинг мақбул муддат ва меъёрларда, сифатли амалга оширилиши соҳа вакиллари томонидан доимий назорат қилиб борилмоқда.

Бугун Сурхондарё  вилоят Қишлок хўжалиги бошкармаси бошлиғи Р.Гаппаров ва вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси бошлиғи У.Туропов ушбу самарали ишларнинг боришини ўрганиш мақсадида воҳанинг Жарқўрғон ва Қумқўрғон туманларида бўлдилар. Ҳудудлардаги  ғўза майдонларнинг бугунги ҳолати ва зараркунандаларга қарши кимёвий ишлов ишларини ва бошқа агротехник тадбирларни ўз вақтида ўтказиш бўйича кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Зеро, мазкур жараёнда барча агротехник тадбирлар, азотли ўғитлар билан озиқлантириш, суспензия сепиш, ғўза зараркунандалари ва ҳашаротларга қарши кураш ишларини ўз вақтида ва мукаммал бажариш муҳим ва масъулиятли вазифа саналади. Бу борадаги кичик маъсулиятсизлик  ўзининг салбий натижасини кўрсатмай қолмаслиги алоҳида таъкидланди. Унда фермерлар, тажрибали деҳқонларнинг фикрлари ҳам тингланиб, ғўза парваришига оид инновацион ёндашувлар, йўл қўйилаётган камчиликлар хусусида масъулларнинг мулоҳазалари эшитилди.  Яна бир муҳим жиҳат Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги томонидан эълон қилинган “Долзарб 40 кунлик”тадбирлари доирасида олиб борилаётган ишлар кўлами ҳам муҳокама қилинди.

Таъкидландики, вилоятда зарур ҳолларда ғўза зараркунанда ва ҳашаротларига қарши курашиш ишларини олиб бориш учун тўлиқ кимёвий воситалар захирасини яратилган.  Ҳозирги кунда дала четларини, ариқ, зовур ва уватларни бегона ўтлардан тозалаш Ғўзани шира-трипс ҳашаротларидан ҳимоя қилиш мақсадида ўсимликларнинг бардошлигини ошириш учун суспензиядан фойдаланиш мумкин. Мулоқот давомида муҳим агротехник тадбирлар бўйича кенг қамровли тавсиялар берилди.

Хислат Чориев, Сурхондарё вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси бошлиғи ўринбосари

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button