Жамият

Коррупциясиз таълим-ёрқин келажак кафолати

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сурхондарё вилоят Кенгаши томонидан  Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиалида партиянинг “Коррупцияга қарши курашиш ойлиги” муносабати билан “Коррупция-тараққиёт кушандаси” мавзусида учрашув ташкил этилди.

Мазкур учрашувда “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Марказий Аппаратининг Фракция билан алоқалар бўйича координатори Эшқувват Мирзаев, партия вилоят Кенгаши ходимлари, Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиали профессор-ўқитувчилари, талабалар ҳамда ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Тадбир давомида ёшларда коррупцияга нисбатан муросасизлик ҳиссини шакллантириш, пора олиш ва беришнинг ҳуқуқий жавобгарлиги, коррупцияга қарши амалга оширилаётган ислоҳотлар, жумладан, Сингапур тажрибаси ва коррупцияга қарши миллий қонунчилик ҳақида батафсил маълумот берилди.

Тадбирда таъкидланганидек, коррупцияга қарши кураш юртимизда Президентимиз Ш.Мирзиёев раҳбарлигида давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида белгилаб берилган бўлиб,  бунда энг аҳамиятлиси аҳолининг ҳуқуқий саводхонлиги ва билимларини оширишдан иборат.  Бугунги кунда мамлакатимизда олий таълим соҳасини янги босқичга олиб чиқиш, унинг сифати ва самарадорлигини ошириш мақсадида бир қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Айтиш жоиз, 2016 йилда Ўзбекистонда ёшларни олий таълимга қамров кўрсаткичи 9 фоизни ташкил этган бўлса, сўнгги йилларда бу кўрсаткич 25 фоизга етиб, 2030 йилгача 50 фоизга етказиш режалаштирилмоқда.

Айниқса, ушбу йўналишда мамлакатимизда фаолият юритаётган олий таълим муассасалари сони ва таълим сифатини оширишга алоҳида аҳамият қаратилиб, сўнгги йилларда уларнинг сони 77 дан 137 тага, шу жумладан, хорижий давлатлардаги нуфузли олий таълим муассасалари филиалларининг сони 25 тага етди.      Амалга оширилаётган тарғибот-ташвиқот ишларга қарамай, соҳада коррупция ҳолатлари аниқланмоқда. Аммо улар жазосиз қолаётгани йўқ, қонуний чоралар кўрилмоқда. Сўнгги  йиллар давомида  коррупция билан боғлиқ  жиноят иши қўзғатилган бўлса, шундан  таълим тизимига ҳам тегишли жиноятлар аниқланган ва бу борада олий таълим тизими билан боғлиқ ҳолатлар ҳам учраётганлиги  таъкидланди.

Шу билан бирга, олий таълимда коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш учун маълумотларни олиш электрон, ҳужжат топшириш онлайн форматларга ўтказилмоқда. Ҳозирги вақтда имтиҳонларни онлайн тарзда Интернет тармоқлари орқали очиқ-ойдин ўтказиш йўлга қўйилган. Ҳар бир олий таълим муассасасида коррупцияга қарши кураш бўйича комплеанс-назорат бўлими ташкил этилиб, мазкур йўналишдаги аниқ вазифалар белгиланган.

Тадбирда таъмагирлик, пора олиш ва пора бериш, маълум бир совға эвазига одамларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига қарши ҳаракат қилишнинг муқаддас ислом дини нуқтаи-назаридан гуноҳ эканлиги тўғрисида ҳам аниқ мисоллар билан сўзлаб берилди.

 Шуҳрат Ирназаров, Адвокатлар палатаси ҳудудий бошқармаси адвокати, тадбир иштирокчиси:

  • Коррупцияга қарши курашишда таълим секторлари каби муҳим соҳаларда амалга оширилган ислоҳотлар коррупция омилларини камайтиришга ёрдам бермоқда. Бироқ бу борада ҳали тўлиқ муваффақиятга эришиш учун мамлакатда янги ва янада самарали таклифлар ишлаб чиқилиши зарур. Жумладан, коррупциянинг олдини олиш учун янада кучайтирилган мониторинг тизимлари, шунингдек, ҳамкор ташкилотлар ўртасида янада самарали ҳамкорлик ўрнатилиши керак. Янги қонунлар ва тизимлар самарали ишлашини таъминлаш учун уларнинг амалиётга кенг жорий этилиши ва назорат тизими кучайтирилиши зарур. Шу тарзда, коррупцияга қарши курашишда янги таклифлар, масалан, рақамли трансформация ва жамоатчиликнинг фаол иштироки орқали янада ижобий натижаларга эришиш мумкин. Бу, ўз навбатида, Ўзбекистонни ривожлантириш ва халқаро миқёсда муваффақиятга эришишга хизмат қилади.

Тадбир давомида ўзаро фикр-мулоҳазалар алмашилиб, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига тегишлича жавоблар олишди.

Фахриддин Орифхонов, Ўзбекистон “Адолат”СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши раиси ўринбосари

 

 

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button