
“Термиз Халқаро савдо маркази” МЧЖда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги директори И.К.Эргашев, Сурхондарё вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси бошлиғи У.Турапов, вилоят Божхона бошқармаси бошлиғи Иззатулла Ғуломовлар Афғонистон давлати расмийлари билан ҳар икки давлат ўртасида импорт-экспорт салоҳиятини янада ошириш, “Термиз Халқаро савдо маркази” МЧЖда савдо кўламини яхшилаш, жумладан ўсимликлар карантини соҳасида ҳам ўз ечимини топмаётган масалалар хусусида учрашув ўтказишди.
Учрашувда Ўзбекистон ва Афғонистон давлатлари тадбиркорлари учун муаммоли масалалар шу жойнинг ўзида кўриб чиқилиб, ижобий ҳал этиш юзасидан келишиб олинди.





