Жамият

Биомаҳсулот етиштиришнинг ўзига хос жиҳатлари муҳокама қилинди

Бугунги кунда  қишлоқ хўжалиги экинларини зараркунанда ва касалликлардан ҳимоя қилишда биологик усулнинг аҳамияти ортмоқда. Жарқўрғон тумани Оққўрғон ҳудудида жойлашган “Хайитобод” МФЙдаги “Oltinko‘z” JMS биолабораториясида ўтказилган семинарда шу ҳақида сўз борди.

Унда  Сурхондарё вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси бошлиғи Усмон Турапов, вилоят прокурори ўринбосари Баходир Эркаев иштирок этиб, республикамизда ҳашаротларга қарши курашда асосий эътибор биологик усулга қаратилаётгани бежизга эмаслиги, биолабораторияларда юқори сифатли биомаҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилиб,технологик жараёнларга эътибор кучайтирилганлиги ҳақида гапиришди. Таъкидлаш ўринлики, вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси  бошқармаси ва туман бўлими фитосанитар назорат давлат  инспекторлари томонидан воҳанинг барча қишлоқ хўжалик  экинлари экилган майдонларида биомаҳсулотлар сифати ва ундан самарали натижага эришиш қоидаларига амал қилиш бўйича мунтазам назорат тадбирлари олиб борилмоқда.

Семинарда биомаҳсулот етиштиришнинг ўзига хос жиҳатлари, воҳада  мавжуд биолабораторияларда биомаҳсулотларни кўпайтирилиши  тўғрисида маълумотлар,  бу соҳада фаолият юритаётган тадбиркорлар учун яратилган шарт-шароитлар ва имтиёзлар хусусида тўхталиб ўтилди. Тадбирда вилоятда мавжуд 42 та биолабораториялар раҳбарлари, Сурхондарё вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси туман бўлими раҳбарлари ҳам иштирок этди. Кун тартибидаги яна бир муҳим масала  воҳанинг барча ҳудудаларидаги биолабораториялар, уларнинг ютуқ ва камчиликлари ҳақида гап борар экан, бугунги кунда уларни моддий жиҳатдан қийнаб келаётган муаммолар, яъни фермер хўжаликлари  томонидан тўланмай келаётган дебиторлик қарзларини ундириш ҳақида ҳам сўз борди. Бу борада назорат вилоят прокурори ўринбосари Баходир Эркаев  ва “Агробанк” АТБ Сурхондарё филиали раҳбари зиммасига юклатилди. Шунингдек, биолаборатория раҳабарлари ҳамда  фермерлар ўртасида  Онлайн шартномалар  тузишга кўмаклашиш туман ҳокимнинг қишлоқ ва сув хўжалиги бўйича ўринбосарлари зиммасига юклатилганлиги маълумот учун қабул қилинди.

Маълумот ўрнида келтирилдики, вилоят бўйича  42 та биолабораториялар фаолият олиб бормоқда. Улар томонидан жорий йилда 610,8кг “Трихограмма”,    491,7млн  дона “Олтинкўз”,  431,5 млн.дона “Бракон”  биомаҳсулотларни кўпайтирилиш  режалаштирилган. Сурхондарё вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси томонидан биомаҳсулотларни кўпайтириш учун озуқа маҳсулотлари захирасини яратиш режаси ҳам тасдиқланган.Шу куннинг ўзида семинар иштирокчилари “Oltinko‘z” JMS биолабораториясида етиштирилаётган “Олтинкўз” биомаҳсулоти, ундирилган арпа ва бир қатор заҳиралар билан ҳам танишди. Шуниндек, биологик кураш усули анъанавий кимёвий усулга нисбатан кўплаб афзалликларга эга эканлиги айтилиб, бу борада тадбиркорларни қизиқтирган саволларга ҳам атрофлича жавоб берилди. Уларнинг муаммолари тингланиб, бу борада ҳам тадбиркорларга керакли тавсиялар берилди.

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button