Музробод туманида сайёр суд мажлиси ўтказилди

Сурхондарё вилоят умумюрисдикция судларининг 2024 йил 1-яримига мўлжалланган жисмоний ва юридик шахс вакилларини ҳудудларда сайёр қабул қилиш режасига мувофиқ 2024 йил 21 сентябрда Музработ туман 10-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби биносида Сурхондарё вилоят суди судьялари томонидан сайёр қабул ўтказилди. Унда жисмоний ва юридик шахс вакилларидан жами бўлиб, 23 та мурожаатлар қабул қилинди. Шундан жиноят ишлари бўйича 12 та, фуқаролик ишлари бўйича 7 та, иқтисодий ишлар бўйича 3 тани ташкил қилди. Мурожаатларни ўрганиш жараёнида 8 нафар фуқароларнинг мурожаати аризани ўрганиш вақтида жойида ҳал этилди, 2 нафар фуқаронинг аризаси аризалари мазмунан кўриш учун қабул қилинди, 13 нафар фуқароларнинг мурожаатлари бўйича ҳуқуқий кўмак ва тушунтиришлар берилди.

Сайёр қабул жараёнида жиноят ишлари бўйича Музработ туман суди раиси И.Шаймановнинг раислигида Музработ туман ИИБ Пробация гуруҳида жазо ўтаб турган беш нафар маҳкумни Жиноят Кодексининг 73-моддасига асосан ахлоқ тузатиш ишлари жазосидан ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш юзасидан киритилган тақдимномалар, икки нафар маҳкумнинг муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазосидан муддатидан илгари шартли озод қилиш ҳақидаги илтимосномасига биноан ишлар кўриб чиқилди. Суд, иш ҳужжатларини атрофлича ўрганиб чиқиб, инсонпарварлик тамойилига таяниб, Музработ туман ички ишлар бўлими Пробация гуруҳи ҳисобида туриб, меҳнатга ҳалол муносабатда бўлиб, ўрнатилган тартиб қоидаларига риоя қилган, ўзининг ҳулқини ижобий томонга ўзгартирган, жазони ўташ даврида интизомий жазога тортилмаган, содир этган жиноятининг оқибатларини тўла англаб етиб, тузалиш йўлига ўтган, бундан ўзларига тегишли хулоса чиқарган беш нафар маҳкумларни Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 73-моддасига асосан ўталмай қолган жазо муддатидан илгари шартли озод қилинди.

Икки нафар маҳкум ҳам суд томонидан тайинланган мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган вазифаларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазосидан муддатидан илгари шартли озод қилинди. Сайёр суд мажлисида раислик қилувчи томонидан маҳкумларга уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, жазони ўташ даврида ўрнатилган тартиб-қоидаларига қатъий риоя қилишлари лозимлиги, жазони ўташ тартибини бузганлик учун сақлаш режимини ашаддий бузувчи маҳкумларга нисбатан қўлланилиши мумкин бўлган интизомий чора оқибатлари, шунингдек жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиниб, жазонинг ўталмаган қисми мобайнида қасддан янги жиноят содир этган шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 60-моддасида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ жазо тайинланиш оқибатлари ҳақида тушунтиришлар берилди. Шунингдек, сайёр суд мажлиси якунидан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2833 сонли қарорининг ижросини таъминлаш ҳамда жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш ва ҳуқуқбузарлик-ларга қарши курашиш юзасидан Пробация назорат остида турган шахслар билан давра сухбати ўтказилди. Суд-ҳуқуқ тизимида амалга ошириладиган барча ишлар замирида қонун устуворлигини таъминлаш, одил судловга эришиш каби эзгу ғоялар ётади. Айнан инсон ва адолатли суд ўртасидаги ўзаро муносабатларда қонунийликни ва адолатни таъминлайдиган ҳаракатлар замирида халқимизнинг осойишта ҳамда рози бўлиб яшаш ҳуқуқи турибди.
Икром Шайманов,Жиноят ишлари бўйича Музработ туман судининг раиси



