
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги Вазирлиги ҳузурудаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси Агентлигининг 2024-йил 13-августдаги хатининг ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.08.2024-йилдаги “Ёшларга ер ажратиш орқали уларнинг даромадларини ошириш ва бандлигини таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари белгиланганлиги муносабати билан Ўзбекистон республикаси хукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги №479-сон ҳамда 05.08.2024-йилдаги “Ўсимликларни ҳимоя қилиш соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни бериш билан боғлиқ айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 481-сон қарорларининг мазмун-моҳияти ўрганилмоқда. Шу муносабат билан Сурхондарё вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармасида очиқ мулоқот тарзида семинар ўтказилди. Унда бошқарма бошлиғи Усмон Турапов сўзга чиқиб, янги қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан хабардор бўлиш, ходимларнинг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятининг мунтазам равишда ўстириб боришни таъкидлаб ўтди.

Кун тартибидаги масаланинг мазмун-моҳиятини кенг ва атрофлича ходимларга етказиш мақсадида бошқарма бош юрисконсулти Отажон Имамов сўз олиб, сўнгги йилларда ёшларни қўллаб-қувватлаш учун ҳар томонлама имкониятлар яратиш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини янада ошириш, уларни қишлоқ хўжалиги соҳасига жалб етиш орқали бандлигини таъминлаш ва даромадларини оширишга қаратилган тизимли ишлар амалга оширилаётганлигини таъкидлади.

Шунингдек, “маҳалла еттилиги” тавсиясига асосан шакллантириладиган рўйхатга киритилган ёшларга мини-техника, уруғ ва кўчат харид қилиш учун Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 33 млн сўмгача кредитлар ажратиш; “маҳалла еттилиги” тавсиясига асосан шакллантириладиган рўйхатга киритилган ҳамда ер участкаларини ижарага бериш бўйича электрон онлайн-ауксион савдо ғолиби бўлган ёшларга ер участкаси нархини 10 йил муддатга тенг улушларда фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат бериш; “Ёшлар дафтари”га киритилган ҳамда деҳқончилик ва томорқа хўжалигини юритиш билан шуғулланаётган ёшларга “Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан мини-техника, уруғ ва кўчат харид қилиш учун 5 млн сўмдан субсидия ажратилиши айтиб ўтилди. Кун тартибидаги асосий мавзу юзасидан бошқарма раҳбарларнинг фикрлари тингланди ва қатнашчиларнинг саволларига жавоблар берилди. Семинарда қабул қилинган қарорлар ижросини назорат қилиш бошқарма бошлиғининг ўринбосари Aкрам Aбсаматов зиммасига юклатилди.



