“Ҳуқуққий маслаҳатлар куни” акцияси давом этмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги «Жамиятда хуқуқий онг ва хуқукий маданиятни юксалтириш тизимини тyбдан такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармони ижросини таъминлаш хамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2О21 йил 18 январдаги «Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатини 2025 йилгача ривожлантириш тўғрисида»ги қарорини самарали амалга ошириш мақсадида «Юксалиш» ҳаракати Ўзбекистон Нотариал палатаси ҳамда “Мадад” нодавлат нотижорат ташкилоти хамкорликда Меморандумига асосан жорий йилнинг 20-21 август кунлари Республикамиз ҳудудларида бепул “Наториуслардан ҳуқуқий маслаҳатлар” мавзусида хайрия акцияси бўлиб ўтмоқда.
Термиз шаҳридаги Давлат хизматлари маркази биносида ўтказилган акцияда 6 нафар нотариус ходимлари иштирокида фуқароларнинг ҳуқуқий билимлари оширилди ва керакли саволларга жавоблар олинди.

Акция мақсади – фуқароларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш ва тарғиб қилишдан иборат бўлди. Акция олдидан ташкилотчиларнинг расмий саҳифалари, ижтимоий тармоқларда эълон постлари жойлаштирилди, ҳудудларга тадбирлар жадвали тарқатилди.

Акция доирасида мутахассислар томонидан фуқароларга турли ҳуқуқий муаммоли масалаларда, ёшлар ўртасида ажримларнинг олдини олишдаги муаммолар юзасидан, шунингдек кўчмас мулкларни бошқа шахсга ўтказиш билан боғлиқ (ҳадя, олди – сотди шартномалари, айрибошлаш шартномалари), ҳужжатлар таржимасини бир тилдан бошқа тилга ўгириш, яқин қариндошлар ўртасида автомототранспорт воситаларини расмийлаштриш, уй-жой бўийча ишончнома маслахати, судга ишончнома бериш, гаров шартномасини расмийлаштириш, кафиллик хати бериш ва мерос масалалари юзасидан жами 50 нафарга яқин фуқароларга юридик ёрдам кўрсатилди.

Акция Жарқурғон тумани давлат хизматлари марказида давом этади.
“Юксалиш” ҳаракати Сурхондарё вилояти ҳудудий бўлинмаси



