Сурхондарё янгиликлари

Узун туманида ғўза апробацияси тадбири ўтказилди

Ғўза апробацияси навларнинг элита ҳамда кейинги авлодга мансуб майдонларида навнинг ҳақиқий нав тозалиги, нав аралашмалари, ўсимликларнинг касаллик ва зараркунандалар билан зарарланганлик даражаси ҳамда кутилаётган умумий пахта ҳосили, уруғлик пахта миқдори ва ундан олиниши кутилаётган уруғлик чигит миқдорини аниқлаб бериши билан муҳим тадбир ҳисобланади. Кўп йиллик тажрибалардан шунарса маълумки, хўжаликлар томонидан сифатсиз уруғлардан экиб фойдаланиши натижасида, қилинган сарф харажатлар ўзини оқламаслигидан ташқари сифатсиз уруғ экилган ер майдоннинг бир йиллик умри фойдасиз кетишига олиб келган. Буугунги энг долзарб вазифа мўл ҳосил олиш экан, бу борада уруғлик чигитни тўғри танлаш муҳим вазифа саналади.

Шу мақсадда Сурхондарё вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси  Узун тумани фитосанитар давлат инспекторлари томонидан Узун туманидаги «Қурбоной Ашуралиева» фермер хўжалигида ғўза апробацияси тадбири ўтказилди.  Фермер хўжалиги ер майдони 45 гектарни ташкил этиб фермер хўжалигида ғўзанинг Султон нави уруғлик учун экилган.  Маълумки, республикамизда пахта етиштирувчи фермер хўжаликларини келгуси йилда юқори ҳосилли ҳамда навдор уруғлик чигит билан узлуксиз таъминлаб бориш мақсадида ҳар йили уруғлик пахта майдонларида ғўза апробацияси тадбири ўтказилади. Ҳосил салмоғи нав сифатига боғлиқ. Демак, парваришланаётган уруғлик пахтани апробациясини тўғри ўтказиш келгуси йил ҳосилига замин яратади.

Даврон Мирзақулов, Сурхондарё вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси Фитосанитория назорати ва мониторинг бўлими бошлиғи

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button