НАВБАТДАГИ ЧОРА –ТАДБИРЛАР БЕЛГИЛАНДИ

Сариосиё туман ҳокимлигида ғўза парвариши, хусусан, озуқалаш, суғориш ва ҳозирги иссиқ об-ҳаво шароитида ҳосилни сақлаб қолиш, уни кўпайтириш ҳамда ғўза қатор ораларига ишлов бериш каби долзарб масалалар юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими Абдуқодир Донаев, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси Агентлигининг Сурхондарё вилояти Чигирка ва тут парвонаси кураш хизмати бошлиғи Даврон Тангиров, қишлоқ ва сув хўжалиги ташкилотлари мутасаддилари ҳамда тумандаги фермер хўжалиги раҳбарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Кун тартибидаги масалалар бўйича атрлфлича фикр юритилди.

Ғалладан бўшаган ер майдонларни ишсиз ёшларга такрорий экин экиш учун ажратиб бериш юзасидан фермер хўжаликлари раҳбарларига режа асосида ишларни тизимли ташкил этиш бўйича тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилиб, агротехника тадбирларни сифатли амалга ошириш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар белгиланди.

Шунингдек, республикамиз ғўза майдонларида учрайдиган хавфли зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтларга қарши кураш тадбирларини уюшқоқлик билан амалга оширилишини ташкил қилиш, шунингдек, ушбу тадбирлар бўйича назоратни ўрнатиш мақсадида Ўсимликлар карантини ва ҳимояси Агентлиги тизимида 2 июлидан 10 августга қадар «Долзарб 40 кунлик» деб эълон қилинганлиги ва бу борада ҳудудларда олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди. Давлат карантин инспекторлари томонидан биомаҳсулотлар сифати ва ундан самарали натижага эришиш қоидаларига амал қилиш бўйича мунтазам назорат тадбирлари олиб борилаётганлиги ва бу борадаги натижалар бўйича ҳам кўрсатиб ўтилди.



