Жамият

ТАДБИРКОРЛАР ҚАБУЛИ ЎТКАЗИЛДИ

Тадбиркорларнинг муаммо ва таклифларини бевосита ўрганиш, тадбиркорликни келгусида ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилаб олиш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 30-майдаги “Тадбиркорлар билан очиқ мулоқатни ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-200-сонли қарорига асосан жойларда тадбиркорлар қабули бўлиб ўтмоқда. Зеро, ушбу қарорга асосан тадбиркорлар мурожаатлари ва таклифларини туну кун қабул қилиш ва умумлаштириш, тизимли муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, шунингдек, тадбиркорларнинг алоҳида масалаларини жойларда тезкорлик билан ҳал қилишни ташкил этиш республика комиссиясининг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланган.

Термиз шаҳрида ҳам  шу мақсадда тадбиркорлар қабули бўлиб ўтди. Унда Сурхондарё вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси бошлиғи  ўринбосари А. Абдусаматов,  Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг Сурхондарё вилоят шўбаси бош инспектори А.Бахрамов, етакчи инспектор Ш.Яхшиқулов ҳамда тадбиркорлар иштирок этди. Мақсад битта: тадбиркорларнинг овозини эшитиш, уларнинг муаммоларини ҳал  этиш ва тадбиркорлик муҳитини янада яхшилашга кўмаклашиш.

Учрашув давомида тадбиркорлар томонидан бир қатор муаммо ва таклифлар билдирилди. Бугунги куннинг  энг долзарб вазифалардан бири бўлган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари экспортини ривожлантиришда соҳа вакилларига кўмаклашиш, куёш нурида тўйинган, табиий  экологик тоза маҳсулотлари ишлаб чиқаришни янада изчил давом эттириш масаласи ўрганилди.  Ўртага ташланган муаммоларнинг аксарияти масъуллар томонидан шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилди.

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button