ИССИҚХОНАЛАРДА ИШ ҚИЗҒИН

Иссиқхоначилик қишлоқ хўжалигининг асосий тармоқларидан бири бўлиб, халқимизни қорли-қировли кунларда ҳам сарҳил, сервитамин озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашда катта аҳамиятга эга. Зеро, аҳолини йилнинг кеч куз, қиш ва эрта баҳор ойларида сабзавот маҳсулотлари билан таъминлашда ҳимояланган майдон яъни, иссиқхона сабзавотчилиги муҳим аҳамиятга эга.
Баҳор – табиатнинг уйғониш фасли. Деҳқон учун экинларини меҳр билан парвариш қиладиган, экин-тикин ишларини авж олдирадиган палла. Бироқ технология жадаллик билан ривожланаётган бугунги давр деҳқони баҳорни кутиб ўтирмайди. Йил 12 ой деҳқончилик қилиб, халқимиз дастурхонига сархил меваю сабзавотларни етказиб бермоқда. Ҳусусан, бугун иссиқхонларда иш қизғин. Қишнинг қировли кунларида иссиқхоналарда етиштирилган памидор маҳсулотлари бугун пишиб етилган. Аммо, юқори ҳосилдорликка эришишда экин-текинларни тўғри парваришлаш муҳим аҳамият касб этади. Сурхондарё вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси Термиз шаҳар бўлими фитосанитар назорат давлат инспекторлари томонидан иссиқхонларда мониторинг кузатув ишлари олиб борилмоқда. Ер егаларига тавсиялар берилиб борилаётир. Маълумки, Фузариоз сўлиш касаллиги, Фитофтора, Кладоспориоз ва Сариқ доғли баргларнинг сўлиш касаллиги памидор ҳосилига катта зарар етказади.
Биргина Помидор туганакларида жигарранг бужмайиш вирус касаллиги кириб келиши хавфини олдини олиш чора тадбирлари ҳақида гапирадиган бўлсак, зарарланган баргларнинг банди пастга қараб қийшаяди, – дейди Термиз шаҳар бўлими фитосанитар назорат давлат инспектори Луқмон ака Ҳакимов. Поя ва барглардаги зарарланган жойлар яшил, намлик билан тўйинган ноаниқ шаклдаги йирик доғлар кўринишига эга бўлади. Мазкур доғларнинг ўлчами ортиб боради, жигарранг тусга киради ва қоғозсимон бўлиб қолади. Мевалардаги зарарланган жойлар эса қаттиқ ноаниқ шаклдаги катта жигарранг-яшил доғлар кўринишида ифодаланади. Мевадаги бундай зарарланган жойнинг юзаси дағал, мойсимон кўринишда бўлади. Бу вирусли касаллик биринчи марта 2015 йилда Иордания ва Исроилда қайд этилган.Ушбу ўсимлик вируси жуда тез тарқалган. Ўзбекистонда эса 2021 йил иссиқхоналарда аниқланган. Помидор ва қалампирга асосан зарар етказади. Вирус Тобамовирус турига мансуб, жуда тез тарқалиш хусусиятига эга. Вирус ўсимлик баргларида мозаикаларни ҳосил қилади, барглар ўз ҳолатини ўзгартиради, меваларда жигарранг, ажинли доғлар, мевалар рангсизланади, барглар деформацияланади. Иссиқхоналарида экилган помидор майдонларида мавсум давомида ўсимлик баргларида деформациялар ҳосил бўлиб, меваларида кучли жигарранг хлороз белгилари пайдо бўлади.

Помидор жигарранг вирус касаллик аломатлари помидор навига қараб енгил ва оғир бўлиши мумкин. Касалликнинг енгил кўринишида мозаикалар ҳосил бўлади, барглар ранги ўзгаради. Касалликнинг оғир кўринишида эса меваларда жигарранг ажин ва доғлар ҳосил бўлиши баробарида меваларнинг сарғайиб кетиши ҳамда барглар ҳолати ўзгариши мумкин. Касаллик уруғлар, вирус билан ифлосланган асбоблар, кийимлар, механик воситалар орқали тарқалади. Чангланиш вақтида ҳам тарқалиши мумкин. Жигарранг вирус касаллигига чидамли помидор навлари шу кунгача аниқланмаган. Вирус механик воситалар билан осонгина тарқалиши сабабли, касаллик эпидемияларига қарши курашда ва таъсирни камайтиришда санитария-гигиена амалиётига алоҳида эътибор бериш лозим. Вирус иссиқ хоналарда ишлатиладиган ассоб-ускуналар юзасида узоқ вақт сақланиб қолади. Тери ва қўлқопда камида икки соат, қаттиқ пластмассаларда камида уч соат, шиша, алюминий ва зангламайдиган пўлатда камида бир ой сақланиб қолади. Дезинфекцияловчи воситалар жисмлар сиртидаги вирусни йўқотишда самарали фойда беради, лекин фақат бир соатдан кейин таъсир қилади. Пластик идишлардан вирусни йўқ қилиш учун 90 дақиқа 5°C даражасида иссиқ сувда (70 дақиқа 5°C) намланади ва кейин виркон билан ишланади. Хар бир помидор етиштирилаётган иссиқхонада кириш қисмларига дизбарьерларни ташкил этиш, ишловчиларда махсус кийим ва дезинфекцияловчи воситалар бўлиши лозим.

Бугунги кунда воҳанинг барча ҳудудларида деҳқон ва фермерларга даромад манбаи бўлган памидор етиштириш сир – асрорлари ва бу борадаги муҳим агротехник тадбирлар ҳақида семинарлар ва кенг тарғибот ишлари олиб борилмоқда.



