«AГРОКЎМAКЧИ” МОБИЛ ИЛОВAСИ – ТAДБИРКОР УЧУН КЎМАКЧИ

Бугунги кунда мамлакатимиз озиқ-овқат хавфсизлигини янада мустаҳкамлаш, экологик тоза маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш, аграр секторнинг экспорт салоҳиятини сезиларли даражада ошириш уствор масала сифатида белгиланган. Жумладан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш, ярим тайёр ва тайёр озиқ-овқат ҳамда қадоқлаш маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича энг замонавий юқори технологик асбоб-ускуналар билан жиҳозланган янги қайта ишлаш корхоналарини қуриш, мавжудларини реконструкция ва модернизация қилиш бўйича инвестиция лойиҳалари амалга оширилаётир. Касаллик ва зараркунандаларга чидамли, маҳаллий ер-иқлим ва экологик шароитларга мослашган қишлоқ хўжалиги экинларининг янги селекция навларини яратиш ва ишлаб чиқаришга жорий этиш бўйича илмий-тадқиқот ишларини кенгайтирилмоқда.
Маълумки, иссиқхона қишлоқ хўжалигининг асосий тармоқларидандир. Халқимизни қиш мавсумида ва эрта баҳорда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлаш янада муҳим аҳамиятга эга. Экология ва атроф муҳитнинг ўзгариши, интенсив ривожланиш биоценознинг мутлоқ салбий ўзгаришига олиб келмоқда. Бу эса ўз-ўзидан соҳа мутахассислари томонидан деҳқон ва фермерлар учун ҳар мавсумда назарий ва амалий ёрдам беришни, фикр ва тажриба алмашишни давр талаби эканлигини кўрсатмоқда.
2022 йилда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги томонидан ер эгалари, деҳқон ва фермер хўжаликлари, экспортёр ва импортёрлар учун янги мобил илова ишга тушди. Энди барча ўсимликларнинг зарарли организмлари, касалликлар ва самарали кураш чоралари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт ва импортига оид зарурий маълумотларни телефон орқали олиш имкониятлари мавжуд. Бундан ташқари, карантин инспекторини чақириш интерактив хизмати ҳам йўлга қўйилган. “Aгрокўмакчи” мобил иловаси орқали мева-сабзавот боғ ва цитрус экинларини етиштиришда: уруғни дорилаш, агротехник тадбирлар, биологик тадбирлар, кимёвий ишлов бериш, баргдан озиқлантириш, ўсимликлар ўсишини бошқарувчи препаратлардан фойдаланиш бўйича аниқ тавсиялар берилган.

Жумладан, иссиқхоналарда учрайдиган зараркунандаларга қарши агротехник, биологик, кимёвий ишлов ўтказишда етиштирилаётган ҳосилни зараркунандалардан сақлаб қолиш ва уларнинг сонини бошқаришда кимёвий курашнинг илмий асосланган самарали тизимини яратиш муҳим саналади. Бундан кўзланган асосий мақсад, иссиқхоналарда сабзавот маҳсулотларини етиштиришда кимёвий воситаларни инсон саломатлиги хавфсизлигини таъминлаш, атроф-муҳитга зарарини олдини олишга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг экспорт салоҳиятини оширишга қаратилган.
Сурхондарё вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси томонидан “Aгрокўмакчи” мобил иловаси орқали самарали ишлар олиб борилмоқда. Туманлардаги иссиқхоналарга бириктирилган 64 нафар фитосанитар давлат инспекторлари томонидан тадбиркорлар билан “амалиёт келишуви” асосида етиштирилаётган маҳсулотлар карантин назоратидан ўтказилиб тегишли тавсиялар берилмоқда.
Даврон Мирзақулов, Сурхондарё вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси Фитосанитар назорати ва мониторинг бўлим бошлиғи
Ж.Бозоров, Вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси ички фитосанитар назорат бўлими бош мутахассиси



