Жамият

Шўрчида фермер хўжалиги фойдасига 780 миллион сўмга яқин зарар ундириб берилди

 

Шўрчи туманида фаолият юритиб келаётган “Буюк Шерхон даласи” фермер хўжалиги раҳбари бошқа бир тадбиркор билан ўзаро келишиб, фермер хўжалиги ҳудудидан фойдаланишига рухсат беради. Бироқ, қўштирноқ ичидаги тадбиркор томонидан  фермер хўжалиги ҳудудидан фойдаланиб, тош ва қум маҳсулотларини қайта ишлаб даромад топиб келган бўлса-да кўрилган фойдадан улуш беришни унутган эди.

Фермер хўжалигининг даво аризаси Денов туманлараро Иқтисодий судида кўриб чиқилиб, “Буюк Шерхон даласи” фермер хўжалиги фойдасига жами 778 млн. 750 минг сўм зарар ундирилиши белгиланди.

Мазкур суднинг ижро ҳужжати Бюронинг Шўрчи туман бўлими иш юритувига қабул қилиниб, ихтиёрий муддат ичида қарздорлик бартараф этилмаганлиги сабабли қарздор жамиятга тегишли бўлган “Lada Vesta” русумли автомашина, “LW500FN” русумли махсус юклагич ҳамда эксковатор техникалари хатловга олиниб, аукцион савдоларига чиқарилди. Натижада, автомашина ҳамда махсус юклагич техника жами 302 миллион сўмга сотилди. Шунингдек, қарздор жамият томонидан эксковатор сотилишидан аввал қолган қарздорлик тўлиқ тўлаб берилди.

Шундан сўнг, мажбурий ижро ҳаракатлари тугатилиб, қарздор жамиятга қўлланилган барча чеклов чоралари бекор қилинди.

 

Одил Хўжаев,

Бюронинг Шўрчи туман бўлими бошлиғи ўринбосари

 

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button