Сурхондарё янгиликлари
“Ўзгидромет” сел келиш хавфидан огоҳлантирди

Республика Гидрометеорология маркази раҳбарининг хабар беришича, жорий йилнинг 8-9 ноябрь кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида, жумладан, Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музработ туманларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Марказ хабарда тоғ олди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан зарур эҳтиёт чораларини кўриш сўралган.
📞 Тошқин сувлари, сел оқимлари ва кўчки ҳодисалари юзага келганда республиканинг барча ҳудудларида фаолият юритаётган тезкор штабларга 101, 1050 телефон рақамлари орқали мурожаат қилишингиз мумкин.



