Пресс-тур: Жамоатчилик фаоллари йўловчи ташиш хизмати сифати билан танишишди

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги томонидан Транспорт бошқармаси ва бошқа мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда журналист ва блогерлар ҳамда жамоатчилик фаоллари учун Денов, Шўрчи, Қумқўрғон ва Жарқўрғон туманларида йўловчи ташиш хизматининг ҳолати, таксилар фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида пресс-тур ташкил этилди.
Тадбир иштирокчилари автотураргоҳларда йўловчилар, такси хизматини кўрсатаётган ҳайдовчилар ҳамда соҳага масъуллар билан суҳбатлашиб, мавжуд муаммолар, нархлар ҳамда сифат борасидаги фикр ва мулоҳазаларини тинглашди. Ўрганиш давомида масъулларга йўловчи ташиш хизматини самарали ва сифатли ташкил этиш, мавжуд муаммоларга ҳар икки томон учун ҳам қулай бўлган ечимлар юзасидан таклиф ва тавсиялар берилди. Шунингдек, медиа-тадбирда ўтказилган ўрганиш якунлари бўйича мутасаддилар томонидан тегишли чора-тадбирлар амалга оширилиши белгилаб олинди.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати



