Сурхондарё янгиликлари

ИС ГАЗИДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ!

МАҚСАД - АҲОЛИ ХАВФСИЗЛИГИ

Бугунги кунда жойларда “Ҳудудгаз Сурхондарё” газ таъминоти филиали ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари томонидан ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш мақсадида тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, “Ҳудудгаз Сурхондарё” газ таъминоти филиали, “Термизтумангаз” газ таъминоти бўлими масъул ходимлари тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда аҳоли хонадонлари, ижтимоий обектларда бўлиб, газ жиҳозларидан тўғри фойдаланиш, ностандарт газ жиҳозларидан фойдаланмаслик каби ҳолатлар бўйича тарғибот тадбирлари ташкил этилмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири «Учқизил» маҳалласида бўлиб ўтди.
Таъкидлаш жоизки, Термиз туманида мавсум бошидан 13 та ўқув муассасаларида, 20175 та ерли хонадонларда, 301 та кўп қаватли уйларда, ёнғин, чақнаш ис газидан заҳарланишнинг олдини олишга қаратилган тадбирлар ўтказилиб, уларга 20476 та эслатма, йўриқномалар тарқатилди.
Шу билан бирга аҳоли хонадонларида газ ходимлари томонидан хавфсизлик ва иқтисодий жиҳатдан жуда қулай бўлган энергия тежамкор горелкалар, замонавий иситиш қозонлари борасида маълумотлар тақдим этилиб, тушунчалар берилмоқда.

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button