“Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизаси тўғрисида”ги Қонуни ўрганилди

Сурхондарё вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси ходимлари томонидан ҳуқуқий саводхонликни оширишга оид қатор семинарлар ўтказилмоқда. Унда Қонун хужжатлари маълумотлари миллий базаси (Лех.УЗ-ҳуқуқий ахборот излаш тизимига) киритилган янгидан қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисидаги, 2023 йилнинг биргина август ойида қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлар ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари бўйича қисқача маълумот берилди.
Таъкидландики, 2023-йил 8-август куни Ўзбекистон Республикасининг “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизаси тўғрисида”ги ЎРҚ-860-сон Қонуни қабул қилинди. Ушбу Қонуннинг мақсади норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизаси соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизаси тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир. Aгар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизаси тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади. Aсосий тушунчалар. коррупцияни келтириб чиқарувчи омиллар — коррупциянинг кўринишлари учун, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этиш учун имконият яратадиган ҳуқуқий нормалар; норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизаси — норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардаги ва уларнинг лойиҳаларидаги коррупцияни келтириб чиқарувчи омилларни аниқлашга, аниқланган коррупцияни келтириб чиқарувчи омилларни бартараф этишга қаратилган тавсиялар ишлаб чиқиш ва чоралар кўришга йўналтирилган тадбирлар мажмуини ўз ичига олган.
Шунингдек, Жорий йилнинг 3-август куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2023-2026-йилларда узумчилик ва виночилик соҳасини янада ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-260-сон қарори қабул қилинди. Мамлакатимизда узумчилик ва виночилик соҳасини келгусида янада барқарор ривожлантириш, янги истиқболли саноатбоп узум навларини кўпайтириш ва етиштиришни йўлга қўйиш, қайта ишлаш корхоналарини хомашё базаси билан таъминлашни мустаҳкамлаш ва молиявий қўллаб-қувватлаш, малакали мутахассисларни тайёрлаш, шунингдек, узум ва виночилик маҳсулотлари экспорти ҳажмларини ошириш мақсадида қабул қилингани таъкидланди.
2023-2024-йилларда мамлакатимизнинг Тўрткўл, Элликқалъа, Aсака, Булоқбоши, Жалақудуқ, Хўжаобод, Ромитан, Шофиркон, Вобкент, Бахмал, Зомин, Ғаллаорол, Фориш, Янгиобод, Шаҳрисабз, Китоб, Деҳқонобод, Ғузор, Яккабоғ, Хатирчи, Нурота, Янгиқўрғон, Чуст, Чортоқ, Косонсой, Булунғур, Ургут, Жомбой, Қўшработ, Олтинсой, Бойсун, Сариосиё, Узун, Сардоба, Ховос, Сирдарё, Бекобод, Паркент, Янгийўл, Зангиота, Оҳангарон, Тошкент, Қибрай, Ўртачирчиқ, Олтиариқ, Бешариқ, Фарғона, Янгибозор, Боғот, Ҳазорасп туманлари ва Қувасой шаҳри ҳокимликлари “Олтиариқ тажрибаси” асосида ҳар бири 2 — 2,5 минг гектар ер майдонларида узум плантациялари ташкил этиш мақсад қилинган.
Семинарда шунга мувофиқ вилоятимизнинг Олтинсой, Бойсун, Сариосиё, Узун туманлар узумчилик тажрибаси ва экспорт салоҳиятлари ҳақида гап борди.
Муҳим маълумот ўрнида таъкидландики, 2023 йил 3 – август санасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Aграр ва озиқ-овқат соҳалари учун субсидия ажратиш тизимини такомиллаштириш ва унинг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 331-сон қарори қабул қилинди. Унда Ўзбекистон Республикаси Aграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялаш, агросубсидияларнинг янги турларин жорий этиш, мавжуд агросубсидияларнинг амал қилиш муддатини узайтириш ва айрим турларини бекор қилиш тартиби; агросубсидия олиш учун талаб этиладиган ҳужжатлар, уларни кўриб чиқиш ва хулоса бериш тартиби; агросубсидияни ажратиш ва унинг ажратилиши бўйича ҳисобот ҳамда мониторинг юритиш тартиби; агросубсидияларнинг ажратилиши ҳамда улардан мақсадли ва самарали фойдаланилишини назорат қилиш тартиби ўрганилди.
Семинар якунида Вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси ходимлари томонидан бошқарманинг локал тармоғига жойлаштирилган норматив-ҳуқуқий хужжатларни қўшимча равишда ўрганиб бориш вазифаси ижро учун қабул қилинди.
О. Имамов,
Сурхондарё вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси юристи



