Сурхондарё янгиликлари

Кредит маблағларини талон-торож қилиш ҳолати аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қумқўрғон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “S.L.” ва “Қ.Т.” МЧЖ норасмий раҳбари У.Ж. ва бошқалар тижорат банки хизматлар марказидан “S.L.”  МЧЖга лимончилик учун иссиқхона қуришга мақсадида ажратилган кредитни “Қ.Т.” МЧЖга ўтказиб, амалда замонавий иссиқхона ташкил этмосдан, сохта ҳужжатлар орқали ушбу маблағни лизинг тўловлари ва бошқа мақсадларга йўналтириш орқали жами 1 млн АҚШ долларлик маблағларни ўзлаштириш йўли билан  талон-торож қилганликлари аниқланган.

(https://t.me/Department_uz/5094)Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

AOKA_Surxondaryo

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button