
Сурхондарё вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов, воҳа қишлоқ хўжалиги соҳаси мутассадилари ҳамда вилоят Ўсимликлар карантин ва ҳимояси мутахассислари билан биргаликда Қизириқ туманида бўлиб, пахта далаларида олиб борилаётган ишлар билан танишди. Туманда пахта ҳосилини йиғиб олиш мавсумига тайёргарлик бўйича семинарда ташкил этилди.
Туманда 7 684 гектар майдондаги пахта ҳосилини нес-нобуд қилмасдан йиғиштириб олиш мақсадида 119 та отряд ташкил этилган ва 142 та техника жалб қилиш режалаштирилган. Семинарда пахта даласининг бугунги агротехник ҳолати, отрядлар, жалб қилинган техникаларнинг шайлик ҳолати, теримчилар учун пахта майдонларида шароит яратиш мақсадида амалга оширилаётган ишлар билан танишилди. Туман ҳокими олиб борилаётган ишлар юзасидан ахборот берди.
Вилоят раҳбари масъуллар билан суҳбатлашиб, йиғим-терим мавсумини уюшқоқлик билан ўтказиш бўйича вазифаларни белгилаб берди. Шунингдек, паха йиғим терими вақтида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш мақсадида махсус тактик ўқув машғулоти ўтказилди. Тадбирга фавқулодда вазиятлар органларининг 83 нафар ходимлари ва 17 та махсус техникалари жалб қилинди.
Шунингдек, пахта даларида ўрганишлар давом эттирилиб, мутассадилар Термиз туманида ҳам бўлишди.

Таъкидлаш ўринлики, бугун ҳудудларда қишлоқ хўжалиги соҳасида, хусусан, пахта парваришида олиб борилаётган ишлар билан танишиб, ишчи гуруҳлар томонидан ўтказилган ўрганиш натижаларини муҳокама қилинаётир. Дастлаб, вилоят ишчи гуруҳи томонидан ўтказилган ўрганиш натижалари Термиз туманида олиб борилаётган ишлар таҳлил қилинди. Туманнинг “Намуна” ҳудудидаги “Даврон Намуна” фермер хўжалиги пахта даласида ўтказилган муҳокамада масъулларга йўл қўйилган камчиликлар кўрсатиб ўтилди, айрим фермер хўжаликлари томонидан агротехник тадбирлар сифатсиз амалга оширилганлиги танқид қилинди.
Вилоят раҳбари муҳокама якунида масъулларга пахтани чанқатмасдан, шарбат усулида тунда суғориш, ғўзанинг ён шохларини чилпиш ишларини якунлаш, қатор ораларини шамоллатиш мақсадида куннинг иссиқ вақтларида култиватор ишловлари бериш ҳамда қолоқ майдонларда қўшимча парваришлаш тадбирларини олиб бориш вазифаларини белгилаб берди.




