Жамият
Сурхондарёда пул эвазига ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сурхондарё вилояти бошқармаси, Шўрчи туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбирлар ўтказилди Тадбирларда фуқаро А.Х. фуқаро А.Т.га “В. С.” тоифали ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб бериши эвазига 300 АҚШ долларини олган вақтида, шу каби, Шўрчи туманида А.Н. фуқаро Т.Ж.га имтиҳонга қатнашмасдан ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб бериши эвазига 300 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Department_uz



