“ДЕТЕКТОР-ХИЗМАТ ИТ”ЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ САМАРА БЕРМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 13 октябдаги 4861-сон қарорининг тегишли бандларига асосан Ўзбекистон Республикаси худудига хорижий мамлакатлардан маҳсулотларни олиб кирган транспорт воситалари (самолётлар, темир йул вагонлари ва контейнерлари, енгил ва юк автомашиналари) нинг юкхоналарини карантин назоратидан ўтказишда “детектор-хизмат ит”ларидан фойдаланиш фаолиятини ташкил этиш кўзда тутилган. Шу мақсадида Сурхондарё вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси ташқи карантин бўлими таркибида кинологлар “детектор-хизмат ит”лари билан иш фаолиятини амалга ошириб келмоқда.

Агентлигимиз томонидан кинологлар ҳамда “детектор-хизмат ит”ларга барча шарт-шароитлар таъминлаб берилган. 
Таъкидлаш жоизки, бошқармамизнинг кинолог ходимлари томонидан жорий йил олти ой давомида қўшни давлатлардан экиш материалллари ва карантин аҳамияти юқори бўлган карантин остидаги маҳсулотлар тегишли ҳужжатларсиз кириб келмоқчи бўлган 154 та ҳолат аниқланиб, 2577.98 кг ва 2313 дона карантин ости маҳсулотларига карантин тадбирлари ўтказилиб, белгиланган тартибда келган давлатга қайтариб юборилди.
Юсуф Тошболтаев,
Сурхондарё вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармасининг ташқи карантин бўйича бош мутахассиси



