Навбатдаги видеоселектор йиғилиши ўтказилди

Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов раҳбарлигида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ишлар, йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳолати, мавжуд муаммолари юзасидан навбатдаги видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Унда вилоят сектор раҳбарлари, ҳокимнинг соҳага масъул ўринбосарлари, бошқарма, ташкилот ва кластерлар раҳбарлари, ҳудудий студиялардан ҳокимлар, секторлар, алоқадор ташкилотлар раҳбарлари иштирок этишди.

Дастлаб, қишлоқ хўжалиги соҳаси, хусусан, ғўза парваришида амалга оширилаётган агротехник тадбирларнинг бориши муҳокама қилинди. Йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш, учинчи озуқа бериш ҳамда шарбат усулида суғориш ишларини сифатли бажариш бўйича кўрсатмалар, кластер раҳбарларига пахта ҳосилдорлигини ошириш юзасидан тавсиялар берилди.
Шундан сўнг вилоятда амалга оширилаётган 29 та йирик инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши ҳолати ва мавжуд муаммолари ҳудудлар кесимида муҳокама қилинди. Масъулларга мавжуд муаммоларни бартараф этиш, лойиҳаларни белгиланган муддатга ишга тушириш, ишларни сифатли амалга ошириб, белгиланган иш ўринларини тўлиқ яратиш ваифалари топширилди.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати



