Туризм

Хўжамайхона булоғи

 

Бойсун туманидаги Хўжамайхона булоғи шифобахш суви билан халқ орасида машҳур. Мафтункор табиат манзаралари қўйнидан сизиб чиқаётган оби-ҳаёт ўта тиниқ ва йилнинг тўрт фаслида ҳам бирдек салқин бўлиб туради. Уни истеъмол қилган ёшу-кекса қувватга тўлади.

Мутахассисларнинг фикрича, булоқдан секундига уч куб сув отилиб чиқади. Сувда бир метргача бўлган узунликдаги балиқлар бор. Лекин, уларни ҳеч ким овламайди. Тепадан пастга қараб, торайиб борадиган сув ғорининг чуқурлиги ҳам ўрганилмаган.

Мўъжизаларга бой Хўжамайхона атрофи ёз фаслида доим маҳаллий зиёратчилар ва сайёҳлар билан гавжум бўлади.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button