Сурхондарё янгиликлари

пилачиликнинг асосий озуқ базасини камайиб кетиш хавфини олди олинаётир

 

Тут парвонаси қурти фақат тут барги билан озиқтанадиган зараркунанда ҳашарот. Айниқса, тут дарахтлари, ниҳоллари, баргига жиддий зарар келтиради. Шу боис ушбу тут дарахтини сақлаб қолиш мақсадида ушбу ҳашаротга қарши ўз вақтида курашиш шарт. Сурхондарё вилояти туманларида “тут парвонаси” зараркунандасининг  ривожланиши ва унга қарши кимёвий кураш ишлари жадал суратларда олиб борилмоқда.

Жорий йилда пилачиликнинг асосий озуқ базасини камайиб кетиш хавфини олдини олиш, келгуси йил ҳосили учун мазкур йилда тут парвонасига қарши кураш чора-тадбиларини ўз вақтида самарали ва сифатли ташкил этиш ва ўтказилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг “2023-йил мавсумида тут парвонасига қарши кураш тадбирларни ўтказиш тўғрисида”ги  буйруқ ижросини таминлаш мақсадида вилоят Чигиртка ва тут парвонасига қарши кураш хизмати томонидан  вилоятимиздаги мавжуд баланд танали ва тутзорлар жойлашган контурлар бўйича хариталар ва дислокациялар тузилиб, отряд шаклантирилди.  “Тут парвонаси” зараркунандасига қарши кимёвий кураш ишларида 30 та техниклар жалб этилди. Шундан 19 та ОВХ-600, 6 та ВП-1 пуркагичлари, 4 та боғ пуркагичлари ўрнатилган автомашиналар фаолияти йўлга қўйилган.

2022-йил кеч кузги ва 2023-йил эрта баҳорги кузатув натижаларига кўра, жорий йилда вилоят худудларида “Тут парвонаси” зараркунандаларига қарши 13490 минг дона якка танали ва 6521 гектар тутзорларда кимёвий қарши курашиш ишлари бажарилиши башорат қилинган.

Бугунги кунда вилоятимиз ҳудуларида “тут парвонаси” зараркунандаси билан кучли зарарланган 2308,7 минг якка танали ва 460 гектар тутзорларда (плантациялар) кимёвий қарши кураш ишлари олиб борилди. Хизмат мутахассислари томонидан пилла озуқаси бўлган мавжуд баланд танали тутлар ва тутзорларни “тут парвонаси” билан зарарланишини олдини олиш мақсадида ўз вақтида кимёвий қарши кураш ишларини олиб борилиб барча чора-тадбирлар белгиланган.

Ўткир  Aбдураҳмонов,

Чигиртка ва тут парвонасига қарши кураш хизмати Ахборот –таҳлили бўйича бош мутахассис,штаб бошлиғи

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button