Жамият

Ҳудудларда профилактик назорат ва тушунтириш тадбирлари олиб борилмоқда

Бугунги кунда қишлоқ хўжалигида маҳсулот етиштириш ҳажмини ошириш билан бирга, унинг сифати ва хавфсизлигини таъминлаш ҳам муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Бу жараёнда фермер ва деҳқон хўжаликларининг ҳуқуқий ва амалий билимларини ошириш, уларни сифатсиз маҳсулотлардан ҳимоя қилиш, қалбаки препаратларнинг тарқалишига йўл қўймаслик муҳим аҳамиятга эга.

Шу нуқтаи назардан, Сурхондарё вилояти Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги бош бошқармаси томонидан ҳудудларда профилактик назорат ва тушунтириш тадбирларини мунтазам равишда ташкил этиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларини зарур маълумотлар билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Зеро, сифатли ва хавфсиз кимёвий препаратлардан оқилона фойдаланиш — нафақат юқори ҳосил олиш, балки етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг хавфсизлигини таъминлаш, истеъмолчилар саломатлигини асраш ва атроф-муҳит муҳофазасига хизмат қилади. Айниқса, препарат таркибининг номаълумлиги ёки ундаги фаол моддалар миқдорининг белгиланган талабларга мос келмаслиги экинларга зарар етказиши, тупроқ ва атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Шунинг учун қишлоқ хўжалигида қўлланиладиган кимёвий воситаларни танлаш ва улардан фойдаланишда масъулият билан ёндашиш муҳимдир. Бу борада бошқарма ва унинг туман бўлимлари мутахассислари қалбаки перепаратларнинг ҳудудга кириб келишини олдини олиш бўйича  назорат тадбирларини амалга оширмоқда

 

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button