Жамият

“Ҳудудгаз Сурхондарё” газ таъминоти филиали томонидан ижтимоий соҳа объектларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёни қандай олиб борилаётганлиги ўрганилди

 

Жорий куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ишларининг белгиланган меъёрларда олиб борилишини таъминлаш мақсадида Сурхондарё вилояти прокуратураси ходимлари билан ҳамкорликда “Ҳудудгаз Сурхондарё” газ таъминоти филилали томонидан Термиз туманида  амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.

Хусусан, мавсумга тайёргарлик юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқилган бўлиб, жорий йил июл-сентябр ойларида уларнинг бажарилиши ҳолати техник кўрикдан ўтказилди. Унга кўра, аниқланган камчиликлар ҳамда ҳозирги кунда бажарилаётган техник тадбирлар тўлиқ қамраб олиниб, тегишли кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, Термиз туманида ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш ишларининг якуний жараёни қандай олиб борилаётганлиги ҳам ўрганилди. Ўрганиш асносида ҳудуддаги “Келажак” ва “Нурли Диёр” маҳалласида амалга оширилаёрган ишлар билан яқиндан танишилди. Мисол учун, “Келажак” маҳалласида Д-159 мм бўлган газ қувурларини бугунгача 2 кмдан ортиғини тортиш ишлари бажарилди ушбу лойиҳа тўлиқ якунига етганда тумандаги “Келажак”, “Янги ер” ва  “Бунёткор” маҳаллаларидаги 1500 мингдан ортиқ истеъмолчиларни табиий газ таъминоти яхшиланишига эришилади. Бундан ташқари тумандаги “Нурлий диёр” маҳалласида кесими  д-219 мм бўлган қаз қувурларини ер остидан ер устига чиқариш ишлари олиб борилмоқда бугунгача 2.3 км тўлиқ якунига етди.

Йиллар давомида эътибордан четда қолиб кетган олис маҳаллаларда истиқомат қилаётган аҳоли турмуш тарзини яхшилашга қаратилган чора-тадбирлар белгилаб олинди. Ва бу борада бугун тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, ана шу олис ҳудуд аҳолиси ҳам узлуксиз суюлтирилган газ билан таъминланмоқда. “Ҳудудгаз Сурхондарё” газ таъминоти филиали томонидан белгилаб олинган манзилли режага кўра, кўп қаватли турар-жойлар, ижтимоий соҳа обектларида ҳам табиий газ таъминоти йилдан-йилга яхшиланиши учун ҳаракат қилишмоқда.

А. Машрапов

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button