Жамият

Сурхондарё вилоят делегацияси Осиё Ислом туризми ва савдоси AITEX-2024  кўргазмасида иштирок этмоқда

Туризм ҳам иқтисодий, ҳам ижтимоий-маданий аҳамиятга эга кенг қамровли соҳа. У даромадлилиги бўйича дунёда учинчи ўринда туради. Яна бир муҳим томони, кам харажат билан кўп иш ўринлари яратиш имконини беради. Туризм, бугунги куннинг энг муҳим иқтисодий соҳаларидан бири саналади. Шу боисдан, дунёнинг кўплаб давлатлари томонидан ушбу соҳани янада ривожлантириш, бу борада тегишли инфраструктурани жаҳон стандартлари даражасида яратиш ва сайёҳлар оқимини ошириш бўйича қатор чора-тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда. Кўхна Сурхон воҳасининг  ҳам ўзига хос туризм имкониятлари мавжуд.  Бу серқуёш гўшага ташриф буюрган ҳар сайёх борки, ўз мамнунлигини яширолмайди.  Бугун ички ва ташқи туризмни ривожлантирш борасида салмоқли ишлар амалга оширилаётир. Айнан шу мақсадда айни дамларда Сурхондарё вилоят делегацияси Куала Лумпурда бўлиб турибди.

Вилоят ҳокими ўринбосари Ж.Тўраев, Хаким Термизи Ислом фанлари ва илмий-тадқиқот маркази директори М. Жониев ва «Ҳисор» ўрмон хўжалиги директори Т. Мирзаевлардан  иборат Сурхондарё вилоят делегацияси 2024 йил 23-25 август кунлари Куала Лумпурда бўлиб ўтаётган Осиё Ислом туризми ва савдоси AITEX-2024  кўргазмасида иштирок этмоқда. Ушбу кўргазмада Осиё минтақасида Ислом туризми ва савдосини ривожлантириш учун хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Ўзбекистон Республикасининг Малайзиядаги элчихонаси ва Ўзбекистоннинг сайёҳлик компаниялари билан ҳамкорликда ташкил этилган стенд кўргазма иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотмоқда. Куала Лумпурдаги AITEX-2024 доирасида ташриф буюрувчилар Сурхондарё сайёҳлик жойлари, Ўзбекистон жанубидаги сайёҳлик йўналишлари ва зиёрат туризми ҳақида ҳам  батафсил маълумотга эга бўлмоқда.

Сафар давомида Ўзбекистон Республикасининг Малайзиядаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Каромиддин Гадоев бошчилигида элчихона вакиллари  томонидан Малайзия туризм, санъат ва Маданият вазирлиги ҳузуридаги Малайзия сайёҳлик маркази директори Сити нур Байзура бинти Мохтар хоним, Малайзия технология университети қошидаги  Ислом фанлари ва илмий-тадқиқот маркази директори Жаноб Мохд Химли  Бин Рамли билан учрашув ташкил этилди.

Учрашув якунида ҳамкорлик меморандумини имзолаш, семинар  ва конференциялар ташкил этиш, шунингдек, Хаким Термизийнинг илмий мероси бўйича биргаликда тадқиқотлар олиб бориш ва унинг қўлёзмаларини ўрганиш бўйича келишувга эришилди. Кўргазма ўз ишини давом эттирмоқда.

 

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button