Жамият

  ҚАЛБИ ПОК ИНСОН ПОТРЕТИГА ЧИЗГИЛАР

60  ЁШИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН , ҲУРМАТЛИ УСМОН АКА ТУРОПОВ!

 

Бугун Сурхондарё вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси бошлиғи Усмон Туроповнинг таваллуд топган куни. Қишлоқ хўжалиги соҳасида қарийб 40 йилдан ортиқ вақт мобайнида фаолият олиб борган Усмон Янгибоевич  Туропов бугун ўзларининг муборак 60 ёшини қарши олмоқдалар. Юзлаб шогирлар етиштирган устоз бугун эл ардоғида, жамоада у кишига  бўлган ишонч, ҳурмат-иззат ўзгача.  Усмон ака  ўзининг серқирра фаолияти, олижаноб инсоний фазилатлари билан кенг жамоатчиликда намунадир.

1991 йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтини аъло баҳолар билан тугатиб,  Қумқўрғон туманидаги “Қизириқ” кўчма механизациялашган жамламасида мухандис вазифасида иш фаолиятини бошлаган. Усмон Туропов қишлоқ хўжалигининг барча жабҳаларида иш олиб борди. Усмон  ака қиш-қаҳратони ёки, ёзнинг саратон иссиғи  бўладими, давлатимиз  топшириғи ижросини таъминлаш учун ҳар доим далада меҳнат қилди. Усмон  аканинг ўз касбига садоқати, зиммасига юклатилган вазифага бўлган масъулиятини, оддий ходим,деҳқон ва сувчиларга муомаласи ва камтарлигини алоҳида таъкидласа арзийди. Албатта, касбига чин дилдан садоқат билан ёндошган  ушбу инсоннинг меҳнатлари зое кетмади.

Устоз   2015-йилда Давлатимизнинг юксак мукофоти  “Дўстлик” ордени ва бошқа кўкрак нишонлари билан мукофотландилар.

У. Туроповнинг меҳнат фаолиятига назар ташлар экансиз, умри давомида фақат эл – юрт манфаатлари учун хизмат қилганлигининг гувоҳи бўласиз.

2001-2002-йиллар Қумқўрғон тумани “Қизириқ” кўчма механизациялашган жамланмаси бошлиғи,  2002-2007-йиллар Қумқўрғон тумани Қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғининг сувдан фойдаланиш ва ерларни мелиорациялаш масалалари бўйича ўринбосари, 2007-2009-йиллар Сурхондарё вилояти “Аму-Сурхон” ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, 2009-2009-йиллар Жарқўрғон тумани ҳокимининг капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик ва ободонлаштириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари, 2009-2010-йиллар Жарқўрғон тумани ҳокими вазифасини бажарувчи, 2010-2016-йиллар Жарқўрғон тумани ҳокими, 2016-2017-йиллар Сурхондарё вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, 2017-2018-йиллар Сурхондарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи, 2018-2020-йиллар Ангор тумани ҳокими, 2020-2023-йиллар Сурхондарё вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимларида ишлаб келган.

Таъкидлаш ўринлики,  Усмон ака Туропов масъулиятли, талабчанлиги сабабли юзага келган муаммоларнинг ечимини топади ва юклатилган вазифаларни бажаришда меҳнат жамоасини сафарбар эта олиши билан ажралиб туради.

Усмон ака оиласида ҳам  ҳақиқий бахтини топган инсон. Жамила ая билан тўрт фарзандни оқ ювиб,  оқ тараб вояга етказишди. Ҳар жиҳатдан талабчан ота-онанинг фарзандлари  бугун хаётга ўз ўрнига эга бўлган салоҳиятли кадрлар бўлиб етишган.

  • Ёшлик инсон ҳаётининг энг масъулиятли давридир. Инсон айни мана шу даврида оёққа туриш, шаклланиш, жисмоний ва ижтимоий жиҳатдан балоғатга етиш жараёнини бошидан кечиради. Ёшлар онгида бўшлиқ пайдо бўлишига уларнинг хатти-ҳаракатлари назоратсиз қолишига, умрларини мақсадсиз, бефойда ўтказишларига йул кўймаслик ота-онанинг фарзанд олдидаги бурчидир. Чунки ўсиб келаётган ёш авлод ақлий ва аҳлоқий етук фидоий, миллий ғурурли, эътиқодли ва иродаси мустаҳкам, ватанпарвар, эркин фикрли, дунёқараши кенг, маънавий ва жисмоний комил инсон бўлмоғи зарур,- дейди қаҳрамонимиз Усмон ака Туропов.

Дарҳақиқат, инсонннинг фарзандларни ували-жували бўлиб, яхши ҳаёт кечириб кетишини кўришданда олий бахт бўлмаса керак. Бундай ибратли оилаларда одобли, билимли, меҳнатсевар, иймон-эътиқодли фарзандлар улғайади. Бу эса нафақат ота-онанинг, балки бутун жамиятнинг энг катта бойлигидир. Бугун Усмон ака Жамила ая ана шундай маънавий баркамол оилани бунёд этган, ўз ўрнида иймон- эътиқодли, ватанпарвар  фарзандларни камолга етказган ҳурматли ота – она мақомига сазавор бўлишди.

Бугун Термиз шаҳридаги “Азизбек”тантаналар саройи ҳар қачонгидан гавжум бўлди. У. Туроповнинг 60 йиллик юбилейига ташриф буюрган барча меҳмонлар у кишига соғлик- саломатлик, янада узоқ умр тилашди.  Тантана аввалида Сурхондарё вилоят ҳокими Улуғбек Қосимовнинг табриги ўқиб эшиттирилди ва вилоят ҳокимининг эсдалик совғаси топширилди. Тадбирда табриклар-табрикларга уланиб, у кишининг меҳнат фаолияти яна бир бор мониторларда жамоатчиликка тарихга мухрланган фото суратлар ёрдамида  намойиш этилди.

Қишлоқ хўжалиги Вазирлиги қошидаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги раҳбари Иброҳим Кенжабоевич Эргашевнинг ҳам табриклари Сурхондарё вилоят  Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси жамоаси ва уларнинг раҳбари Усмон Янгибоевич Туропов томонидан чексиз миннатдорчилик ила кутиб олинди. Агентлик раҳбариятининг табриги ва совғалари ўзининг шукрона  кунини нишонлаётган Усмон ака ва у кишининг оиласига  бир олам қувонч бахш этди.

Устоз ҳақида жуда кўп илиқ гаплар айтилди, узоқ йиллик меҳнатлари эътироф этилди. Дарҳақиқат Усмон Янгибоевич  қатнашган давралар эса кўтаринкилик руҳи, ҳаётга муҳаббатнинг ёрқин ифодаланиши билан яққол ажралиб туради. Ўзининг нотиқлиги, бетакрор фикрлари панд-насиҳатлари  билан устоз доимо давраларнинг марказига, қутбига айланади. Устоз деганда, ҳар бир инсон қалбида чуқур ҳурмат-эҳтиром ва чексиз миннатдорлик туйғулари, шу билан бирга, ҳеч қандай бойлик билан ўлчаб ва адо қилиб бўлмайдиган қарздорлик ҳисси пайдо бўлади. Инсон, аввало, унга билим ва маърифат дунёси сари йўл очиб берган, хаётда ҳам назарий ҳам амалий тажрибалари билан сизни мувафаққият сари олиб чиққан инсоннинг ўрни беқиёслиги ҳақида шогирдлари ҳам бугун  тўлқинланиб  сўзлашди. Бир сўз билан айтганда, ижтимоий ҳаётда шахс сифатида вояга етишимизда, дўсту-биродарлар ўртасида муносиб ўрин эгаллашимизда устознинг ўгитлари пойдевор вазифасини ўтаб келмоқда, деди улар. Дунё ҳамиша эзгу истакли одамлар, буюк ишларга қодир салоҳиятли инсонларнинг ва атоқли олимларнинг борлиги ва фидойилиги билан барқарордир.

Инсон ўз умрининг 60 йиллик довонида туриб, босиб ўтилган йўлга назар ташлар экан, унда ўкинадиган жиҳатларни ҳам унутолмайди, аммо кишини мамнун қиладиган, ўзини ўзидан ризо қиладиган фазилатларини ҳам кўради. Бу — табиий, бу ҳар бир одамга хос тақдир йўли  битилади. Муваффақиятларга осонгина эришиб бўлмайди. Омадлар замирида у кишининг  узлуксиз меҳнат қилган  кунлари  ва бедор тунлари бор. Усмон акани кези келганда  тақдир синовларига дош бера олган матонатли инсон сифатида ҳам жамоатчилик ҳурматини қозонган мутахассис сифатида ҳам тилга олсак арзийди.

Ҳурматли Усмон Янгибоевич !  Сизни файзли 60 ёшга тўлганлигингиз муносабати билан чин қалбимиздан муборакбод этамиз.Мамлакатимиз тараққиёти ҳамда қишлоқ хўжалигидаги иқтисодий ислоҳотларни муваффақиятли ташкил қилиш йўлида амалга оширган самарали ишларингиз эътирофга сазовор.  Сиз ҳамкасбларингиз ва шогирдларингиз учун хизмат вазифаларини виждон ва садоқат билан адо этиш, ижро интизомига қатъий риоя қилиш борасида ҳамиша шахсий ўрнак бўлиб келдингиз. Шу билан бирга, жонкуяр ва камтар инсон сифатида жамоамизга ўрнак  бўлдингиз. Сизга мустаҳкам соғлиқ, оилангизга тинчлик-фаровонлик, хонадонингизга файзу барака тилаймиз. Фарзандларингиз камолини кўринг, уларнинг ютуқларидан шодланиб, ғурурланиб яшанг, деймиз.  Бундан кейинги шарафли ва масъулиятли фаолиятларингизга улкан муваффақиятлар ҳамроҳ бўлсин!

Сизга ҳурмат ва эҳтиром ила Сурхондарё вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси жамоаси ҳамда surxondaryo-dunyo.uz сайти ижодкорлари

 

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button