Жамият

Ўзбекистонда педагог ва ўқувчилар йилда камида бир марта психологик диагностикадан ўтказилади

Ўзбекистонда барча таълим ташкилотларининг педагог ва ўқувчилари (тарбияланувчилари, талабалари) бир ўқув йилида камида бир маротаба мақсадли психологик диагностикадан ўтказилади. Педагогика университетининг Психология ўқув-илмий маркази негизида Психология илмий-тадқиқот институти ташкил этилади.

Психологик диагностика қуйидаги тартибда ташкил этилади:

диагностика Психология илмий-тадқиқот институти томонидан махсус электрон платформада юритилади, шахсга доир маълумотлар ва диагностика натижасида маълум бўлган маълумотларнинг сир сақланиши таъминланади;

натижалар сунъий интеллект технологиялари орқали таҳлил қилиниб, педагог ва ўқувчилар «психологик барқарор», «психологик қўллаб-қувватлашга муҳтож» ва «фаол психологик қўллаб-қувватлаш зарур» гуруҳларига ажратилади;

  • «психологик қўллаб-қувватлашга муҳтож» гуруҳига киритилганларга таълим ташкилотининг психологи, «фаол психологик қўллаб-қувватлаш зарур» гуруҳига киритилганларга эса тегишли ҳудуд бўйича ментор психолог бириктирилади.

Каскадли малака ошириш курсига ўқитувчи сифатида жалб этилган психологларга бу даврда асосий иш жойидаги лавозим маошига нисбатан 20 фоиз миқдорида устама тўланади.

Ўқув йили давомида психологик барқарорликни таъминлашда юқори кўрсаткичларга эришган 150 нафар ментор психолог меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 20 баробари миқдорида бир марталик моддий рағбатлантирилади.

Таълим ташкилотлари психологик хизмат ходимлари беш йилда камида бир маротаба малакасини ошириши шарт этиб белгиланади.

Низомий Ганжавий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг Психология ўқув-илмий маркази негизида Психология илмий-тадқиқот институти ташкил этилади ва Таълим ва илм-фан вазирлиги бўйсунувига ўтказилади. Институтда 2027 йил 1 январдан бошлаб Рақамли психология ва сунъий интеллект, Таълим психологияси ва психологик хизмат, Психологик саломатлик ва профилактика лабораториялари фаолияти йўлга қўйилади.

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button