Жамият

ИНТЕРНЕТДАН ФОЙДАЛАНИШ МАДАНИЯТИ

Глобал тармоқнинг чегара билмаслиги фойдали ахборотлар билан бир қаторда, носоғлом мазмундаги ахборотларнинг ҳам тарқалишига сабаб бўлмоқда. Бу эса ўсиб келаётган ёш авлоднинг маънавий тарбиясига зиён етказиши мумкин.

Интернет болалар тарбиясида ўта муҳим ўрин эгаллайди. Чунки, бола тарбияга оид ҳулқ-атвор кўникмаси, ҳаёт тамойиллари, фикрлаш ва олам манзарасини кўпроқ айнан интернет ёрдамида ўрганиш имкониятига эга. Айрим ота-оналар фарзадининг комютер қаршисида бўлган вақтида хеч қандай хавотирга ўрин йўқ, деб ўйлайди. Бироқ виртуал оламда ҳам уларни муайян хавф-хатарлар ва таҳдидлар кутиб турган бўлиши мумкин. Ахборот хавфсизлиги бўйича мутахассислар томонидан таҳликали шароитларда қай тарзда ўзини муҳофаза қилиш, хавф-хатарлар ва таҳдидлардан ҳимояланиш мумкинлигини англаш учун мураккаб бўлмаган қоида ва тавсиялар ишлаб чиқилган бўлиб, интернетда ишлаш пайтида уларни эсда тутиш ва эътибор қаратиш сўралади.

Болалар кўпроқ ўйинларга қарам бўлиб қолишади. Онлайн ўйинлар ҳақиқатдан ҳам қизиқарли, уларнинг яратувчилари болалар ўйин жараёнида кўпроқ вақт давомида қолиб кетишлари учун барча чораларни кўриб қўйишган. Замонавий онлайн ўйинларда маълум босқичлардан ўтиш ва ўйин қаҳрамонларини такомиллаштириб бориш учун кўп вақт талаб этилади ва бу жиҳатлар, ўз навбатида болаларнинг ўйин жараёнида узоқ вақт қолиб кетишларини таъминлайди. Ўспиринлар ўзларини намоён қилишга эҳтиёж сезганлари боис, бундай имкониятни айнан шундай онлайн ўйинлардан ахтаришади. Бу ҳолатлар эса болани руҳий қашшоқлашувига, ўйинга қарам бўлиб қолишига олиб келади. Ўйинларга қарам бўлиб қолиб, кўп болалар овқатланиш, дарс тайёрлашни унутиб, уюсизликка ҳам дучор бўладилар.  Ота-оналарнинг вазифаси “витуал оламнинг” барча ижобий жиҳатлари билан фарзандларини таништириш ва ўргатиб бориш ҳисобланади. Бунинг учун барча ахборотларни ота-оналар, аввало, чуқур текшириши ва буни фарзандаларига ҳам ўргатиши, уларни чинакам улкан илм ва юксак санъат намуналари билан таништириб, уларда дунё қиёфасига мос бўлган қадриятлар тизимини шакллантириши лозим бўлади.

Жамшид Алиев, “Юксалиш” ҳаракати Сурхондарё вилояти  ҳудудий бўлинмаси бош мутахассиси

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button