Жамият

ДАЛА ЧЕТЛАРИДАН УНУМЛИ ФОЙДАЛАНИЛМОҚДА

Дала четларидан умумли ва самарали фойдаланиш бугуннинг энг муҳим тадбирларидан бири саналади.   Сурхондарё вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси томонидан  2026 йилда баҳор ва куз ойларида 2025 та фермер хўжаликлари томонидан дала четларига 932 гектарга 715 минг дона мевали дарахт кўчатлари экилиши режалаштирилган бўлиб бугунги кунда 147 гектарга 119 минг дона, каналлар, суғориш ва коллектор-дринаж тармоқлари атрофига 355 та субъектлар томонидан 617 гектар майдонга 476 минг дона кўчат экилиши режалаштирилган бўлиб,  бугунги кунда 82 гектар майдонга 75.5 минг дона кўчатлари экилган. 

  • Жараёнларда куннинг энг муҳим мавзуси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 декабрдаги ПҚ-465-сонли қарори ижросини самарали ташкил қилиш мақсадида ҳудудларда тизимли ишлар амалга оширилилаётганлиги таъкидланиб, галдаги янада муҳим масалалар муҳокама қилинмоқди. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларининг дала четлари ҳамда каналлар, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари атрофидаги майдонларда маҳалланинг ички кўчаларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилишини самарали ташкил қилиш ва кўпайтириш орқали мамлакатнинг экспорт кўрсаткичларини ошириш мақсад қилинганлиги таъкидланмоқда. Ўсимликлар карантини ва ҳимояси давлат инспекторлари ҳар бир қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларига алоҳида бириктирилган. 

Дала четларида ҳамда аҳоли томорқаси, хонадонлар ва кўп қаватли уйлар олди, маҳалланинг ички кўчаларида экиш учун ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитига мос уруғ ва кўчатлар танлаб олиниши бўйича тавсиялар берилаётганлиги ҳамда агротехник тадбирларни субъектлар кесимида ташкил қилинаётганлиги, ҳосилдор уруғ ва кўчат навларининг, шунингдек, минерал ўғит ва кимёвий препаратларнинг ўз вақтида етказиб берилишини таъминланлаш йўлга қўйилганлиги ҳам ер эгаларига тушунтирилмоқда. Соҳа мутахассислари томонидан саволларга жавоб бериб борилаётир. Жойларда семинарлар ташкил этилмоқда.  Бундай семинарлар  фермерларга ўз бизнесларини ривожлантиришда ва сифатли ҳосил олишда ёрдам беради.

Ислом Йўлдошев, Сурхондарё вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси Дала четида маҳсулот етиштиришни ташкил этиш ҳамда мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button