Жамият

СУРХОНДАРЁЛИК ҒАЛЛАКОРЛАР ЗАФАР ҚУЧДИ

Бу йил Сурхондарёликлар учун баракали келди. Барча соҳада бўлгани каби қишлоқ хўжалигида ҳам талай муваффақиятларга эришилди. Буғдой майдонлари ўтган йилларга нисбатан бирмунча ялпи хирмон салмоқли бўлишида Президентимизнинг соҳада амалга ошираётган илғор ислоҳотлари, қолаверса, сурхондарёлик миришкорларнинг йиллар давомида тўплаган тажрибасини илмий асосда, уйғун олиб бораётгани муҳим омил бўлди, дейиш мумкин.  Бу беқиёс зафар халқимиз ризқ-рўзини бутун килиш, мустақиллигимизнинг иқтисодий асосларини мустаҳкамлаш максадида бундан бир неча йиллар аввал ўзимизга белгилаб олган йўлимизнинг нечоғли тўғри эканини яна бир бор кўрсатади. Бунинг замирида кўп-кўп омиллар қатори одамларимизнинг ерга, мулкка бўлган муносабати, эгалик  ҳиссиёти тубдан ўзгариб, ўз меҳнатидан манфаатдорлик туйғуси кучайиб бораётгани мужассам, десак, асло хато бўлмайди.

Аҳолини дон ва дон маҳсулотларига бўлган эхтиёжини тўла қондириш, дон мустақиллигига эришиш ҳамда барқарорлигини таъминлаш борасида комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилди. Ушбу чора-тадбирлар негизида республикамизнинг ўзгарувчан ва мураккаб тупроқ-иқлим шароитида махаллий шароитларда мос, серҳосил, дон сифати юқори, касалликлар ва зараркунандаларга чидамли буғдой навларини экиш ҳамда юқори ҳосил олиш  учун агротехник тадбирларни тадбиқ этиш бўйича муҳим вазифалар белгиланди. Ҳосилни ўз вақтида нес-нобуд қилмасдан саранжомлаб олиш ҳам ҳар бир хўжаликдан омилкорлик билан иш кўришни тақозо этди. Нега деганда, ўрим-йиғим кечиктирилса, ғалла бекорга исроф бўлиши, йил бўйи қилинган меҳнат зое кетиши мумкин. Жорий йил ҳосили учун вилоятда 2 минг 278 фермер томонидан 89 минг 300 гектар майдонда бошоқли дон етиштирилди. Об-ҳаво ноқулай келган бу йилги шароитда маҳаллий иқлимга мос, эртапишар ғалла навларини меҳр билан парваришлаган деҳқонлар мўл ҳосил тўплади.  Донни нобуд қилмай, тез, сифатли ўриб-йиғиб олиш учун 127 та отряд тузилиб, 301 та юқори унумли комбайн, 1 минг 275 та ташиш техникаси, 130 та трактор тиркамаси мавсумга шайланди. Техникаларга сифатли, тезкор хизмат кўрсатадиган 127 та кўчма устахона, 81 та ёқилғи ташиш техникаси тахт қилинди. Комбайнчилар учун барча шароит яратилиб, озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланди. Қисқа кунларда дон корхоналарига 210 минг 246 тонна товар дон сотилиб, шартномавий режани 101 фоизга бажарилди.

Ғаллакорлар эришган улкан ютуққа Қумқўрғон туманидаги “Элобод зиёси”, Шеробод туманидаги “Шайманбобо”, Ангор туманидаги “Умид шох Ангор”, Музработ туманидаги “Амирқулбобо КАА”, Жарқўрғон тумунидаги “Панжи Умид Бунёд”, Термиз туманидаги “Қорахон Янгиариқ” фермер хўжаликлари ҳар гектар майдондан 100-109 центнердан, бошқа илғор фермер хўжаликлари юз центнергача сара дон йиғиб олиб, салмоқли ҳисса қўшди.  Бу борада агротехник тадбирлар ўз вақтида олиб борилди.

Сурхондарё вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси  мутахассислари  ва унинг туман бўлими инспекторлари ҳар бир қарич ғалла экилган майдонларда мониторинг кузатув ишларини олиб бордилар. Тадбирлар давомида дон экилган майдонларда ғалланинг униб чиқиши, суғориш, озиқлантириш, тўлиқ кўчат олинганлигига ҳамда маҳаллий ўғит чиқариш ишларига алоҳида эътибор қаратилди.  Эрта муддатларда экилган тўлиқ туплаган ғалла майдонларини микроэлементлар билан бойитилган биостимуляторлар билан барг орқали озиқлантириш ишлари ҳам назоратга олинди. Керакли тавсия ва маслаҳатлар бериб борилди. Экиш муддатларидан келиб чиқиб, айниқса, кузги буғдойнинг ўсиш ва ривожланиш ҳолатини ўрганиш, эрта ва кеч экилган, туплаган, ривождан орқада қолган ғалла майдонлари ўз вақтида аниқланиб, барча  зарурий чора – тадбирлар амалга оширилди. Бегона ўтларга, зараркунандаларга ва касалликларга қарши кураш тизимли олиб борилди. Бу эса ўз навбатида ўзининг натижасини берди.  Бу йил вилоят ғаллакорлари гектарлар ҳосилдорлигини ўртача 94 центнерга етказиб, мавжуд майдонлардан 840 минг тонна сара дон олишни мўлжалламоқда. Ғаллачиликда бой тажриба тўплаган вилоятда ўрим-йиғим қизғин давом этмоқда.

Хислат Чориев, Сурхондарё вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси бошлиғи ўринбосари

 

 

 

 

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button