Жамият

Ўзбекистон АҚШ фуқаролари учун визасиз режим жорий қилади

1 январдан бошлаб Ўзбекистон АҚШ фуқаролари учун 30 кунлик визасиз режимни жорий этади. Президент бу ҳақдаги фармонни имзолади. Ушбу режим ҳозирда 55 ёш ва ундан катта бўлган сайёҳларга нисбатан қўлланади.

2026 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистонга ташриф буюрган АҚШ фуқароларига 30 кунлик визасиз режим жорий қилинади. Бу президент Шавкат Мирзиёевнинг 3 ноябрдаги фармонида кўзда тутилган, деб хабар беради ЎзА.

Фармонда янги чоранинг мақсади икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий, маданий ва гуманитар алоқаларни, шунингдек, туризмни янада ривожлантириш учун шароит яратиш экани айтилган.

2021 йилдан бери Ўзбекистонда 55 ёш ва ундан кекса АҚШ фуқаролари (ва бошқа бир қатор мамлакатлар) учун туризм мақсадида 30 кунгача визасиз режим амал қилади.

АҚШ фуқаролари учун визасиз режимни жорий этиш режалари жорий йилнинг 15 майида чиқарилган мамлакатга сайёҳлар оқимини кескин ошириш тўғрисидаги президент фармонида эълон қилинганди.

Шунингдек, ушбу ҳужжатда Ташқи ишлар вазирлигига АҚШга кирувчи Ўзбекистон фуқаролари учун виза талабларини енгиллаштириш бўйича АҚШ билан музокараларни бошлаш буюрилган.

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button