Жамият

Деновда алимент тўламаган оталарнинг иши судда муҳокама қилинди

 

Бюронинг Денов туман бўлими томонидан жорий йилнинг ўтган даврида суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларига асосан алимент ва унга тенглаштирилган тўловлар билан боғлиқ 3675 та ижро ҳужжатлари бўйича мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилиб алимент тўловларини олдиндан тўлиқ тўлаб берилганлиги, фарзандларининг вояга етганлиги, ҳамда оилаларнинг ўзаро ярашганлиги муносабати билан 806 та ижро ҳужжатлари тамомланган.

Шунингдек, алимент ундирувига оид ижро ҳужжатлари ижросига янгича ёндашув тамойиллари асосида амалга оширилаётган тадбирлар натижасида  6,4 млрд. сўм алимент пуллари ундирувчилар номига очилган банк пластик карталарга ўтказилиши таъминланди. Бундан ташқари, алимент тўлашдан бўйин товлаб келаётган 95 нафар қарздорларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаларига асосан маъмурий қамоқ жазолари қўлланилган бўлса, маъмурий жавобгарликка тортилгандан сўнг ҳам ўзига тўғри хулоса чиқармасдан алимент пулларини тўлашдан қасддан бўйин товлаган 5 нафар қарздорларга жиноят ишлари қўзғатилган.

Куни кеча шу каби алимент пулини тўлашдан бўйин товлаб келган 9 нафар қарздор оталарнинг иши жиноят ишлари бўйича Денов туман судида кўриб чиқилиб, белгиланган тартибда жазо чоралари қўлланилди.

Хусусан, бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида туманда яшовчи Ж.Зоиров суднинг 2021 йил апрель ойидаги суд буйруғига асосан икки нафар вояга етмаган фарзандлари учун алимент тўлашлиги белгилаб қўйилган бўлса-да бироқ, мажбуриятини унутган ота жами 15 миллион 380 минг сўм алимент қарздорлигини тўлашдан бўйин товлаб келганлиги маълум бўлди. Қарздор оталарга нисбатан судда тўпланган ҳужжатлар атрофлича кўриб чиқилиб, алимент қарздорлигини тўлашдан бош тортган оталарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаларига асосан 15 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Бу борадаги амалий тадбирлар давом эттирилмоқда.

 Баҳодир Маматалиев,

МИБ Денов туман бўлими бошлиғи

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button