Саудия Арабистони Ҳаж мавсуми бошланиши олдидан Умра зиёратларини вақтинчалик тўхтатади

Фото: Президент матбуот хизмати
Саудия Арабистони 2026 йилги Ҳаж мавсуми бошланиши муносабати билан Умра зиёратларини вақтинчалик тўхтатади. Умра визаларини расмийлаштириш 19 март куни якунланади. Хорижлик зиёратчиларнинг Саудия Арабистонига кириши учун сўнгги муддат 2 апрель, чиқиб кетиш муддати эса 18 апрель этиб белгиланган. Саудия Арабистони 2026 йилги Ҳаж мавсуми бошланиши муносабати билан Умра зиёратларини вақтинчалик тўхтатади. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Ҳаж ва умра маркази
Қайд этилишича, Саудия Арабистони Ҳаж ва умра вазирлиги томонидан «Умра — 2026» мавсумида зиёратчилар учун айрим муддат ва чекловлар белгиланган. Хусусан, Умра визаларини расмийлаштириш 2026 йил 19 март куни якунланади. Хорижлик зиёратчиларнинг Саудия Арабистонига кириши учун сўнгги муддат 2 апрель, уларнинг мамлакатдан чиқиб кетиши учун охирги муддат эса 18 апрель этиб белгиланган.
Марказ эслатишича, виза муддатини бузиш ва унда белгиланган муддатдан ортиқча яшаш учун Саудия қонунчилигида қатъий чоралар белгиланган.
Зиёратчилардан белгиланган тартиб-қоидаларга қатъий риоя этиш ва ўз сафар режаларини юқоридаги муддатларга мувофиқ белгилаш сўралди.
Саудия Арабистони ҳар йили зиёратчилар оқимини тартибли ташкил этиш ва ҳажни самарали ўтказиш мақсадида Ҳаж олдидан Умра зиёратларини чеклайди. 2026 йил учун ҳаж визаларини бериш 8 февралдаёқ бошланган, Ҳаж мавсуми эса май ойи охирларида старт олиши кутилмоқда.
Саудия ҳукуматига кўра, ҳаж визаларини олдиндан бериш маъмурий юкламани камайтириш, хавфсизлик, логистика ва муқаддас жойларда хизмат кўрсатиш сифатини яхшилашга хизмат қилади. Бу ёндашув ҳаж миссиялари ва саёҳат ташкилотчиларига режалаштириш имкониятини кенгайтиради, зиёратчиларга эса сафар, тиббий кўрик ва жойлашиш масалаларини олдиндан ҳал қилиш учун қўшимча вақт беради.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда «Ҳаж ва Умра ягона портали» ишга туширилди. Ўзбекистон фуқаролари энди Ҳаж ва Умрага бориш учун ягона портал орқали рўйхатдан ўтиши керак бўлади. 1 февралдан — Ҳаж тадбирига, 1 майдан Умра тадбирига бориш учун порталда рўйхатдан ўтиш шарт.



