Сурхондарё янгиликлари

Киндик қонинг тўкилган жойда жонинг бор, меҳнат қилган ерда молинг бор.

 

 

Халқимизнинг юқоридаги  шундай пур ҳикмат мақоллари замирида инсон ҳаёти учун ибрат мужассам. Ўз ватанида, ўз оиласида ҳотиржам турмуш кечириш бу ҳар бир инсоннинг ҳаёт йўлидир.  Ҳукуматимиз томонидан инсон қадри бугун жамиятимиздаги ислоҳотларда энг устувор вазифаларга айланди. Фуқароларнинг фаровон турмуш кечириши учун қатор чоралар кўрилмоқда.

Хусусан, Сурхондарё вилояти прокурори Садриддин Турдиев бошчилигида сектор ҳудудида Денов туманининг “Чағониён”, “Сурнайтепа” ва “Намозгоҳ” маҳаллаларида яшовчи фуқароларга ижтимоий кўмак берилиши қизил ва сариқ тоифада белгиланган 43 нафар ёшларга 15 сотихдан ғалладан бўшаган ер майдонлари такрорий экин экиб, даромад олишлари учун ажратиб берилди. Бугун юртимизда иш билан бандликни таъминлашдаги вазият қандай? Ўзбекистон аҳолиси жадал кўпаяётган, ҳар йили ёшлари меҳнат бозорига кириб келаётган мамлакатдир. Албатта, уларнинг ҳаммасини касб-ҳунарга ўқитиш ва иш билан бандлигини таъминлаб боришда қатор чора –тадбирлар амалга оширилмоқда.

Сўз исботи учун касб-ҳунарга ўқитиш ва ўргатишда ҳудудларда Мономарказлар биноси қад ростлади. Ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида, “Ёшлар дафтари” ташкил этилди. Унда ёшларни моддий ва маънавий қўллаш учун 25 та йўналиш белгилаб олинган.

Денов тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button