Жамият

Сурхондарёда “Ҳамшира-2025 кўрик-танлови”нинг вилоят босқичи  бўлиб ўтди

2025 йил 16 апрель куни Термиз шаҳрида   Сурхондарё вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси, Ўзбекистон Соғликни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Сурхондарё вилоят Кенгаши ҳамда Ўзбекистон Ҳамширалар Ассоциацияси Сурхондарё вилоят бўлинмасининг қўшма қарорларига асосан “Ҳамшира-2025 кўрик-танлови”нинг вилоят босқичи ўтказилди.

Кўрик-танловда 1-ўринни Термиз шаҳар тиббиёт бирлашма 4-оилавий поликлиника амалиётчи ҳамшираси Моҳимбону Баҳодирова, 2-ўринни Денов туман тиббиёт бирлашма 10-оилавий поликлиника патронаж ҳамшираси Хадичабону Бакоева, 3-ўринни Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий – амалий тиббиёт маркази Сурхондарё филиали онко-гинекология навбатчи ҳамшираси Дилноза Ҳайдаровалар қўлга киритди. Ғолибларга  ташкилотчиларнинг қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

Маълумот учун, ҳудудий босқичларда 1-ўринни эгаллаган ҳамширалар республика босқичига йўл олиб, улар орасидан танловнинг якуний ғолиблари Халқаро ҳамширалар куни арафасида аниқланади.

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button