Мамлакатимизда ўсимликлар карантини тизимини янги босқичга кўтариш, соҳага илм-фан янгиликлари, халқаро амалиёт ва рақамли технологияларни кенг жорий қилиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти ҳажми ва географиясини янада кенгайтириш, уларни етиштириш ва тайёрлаш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш борасида қатор тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Ўсимликлар карантини – қишлоқ хўжалигига ва бошқа ўсимликлар дунёсига зарар етказиши мумкин бўлган ўсимликлар карантини объектлари кириб келишининг, тарқалишининг олдини олишга ҳамда бундай объектларни бартараф этишга қаратилган тадбирлар мажмуи ҳисобланади .

“Ўсимликлар карантини тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ ҳужжат Ўзбекистон Республикаси учун карантин аҳамиятига эга бўлган зарарли организмлар рўйхати деб қайта номланди. Унга қуйидаги гуруҳлар киритилди:
Ўзбекистон Республика ҳудудида учрамайдиган ўсимликлар карантинидаги зарарли организмлар:
а) зараркунандалар – 88 номдаги;
б) ўсимлик касалликлари:
• замбуруғ касалликлари – 16 турдаги;
• нематодалар – 5 турдаги;
• бактериал касалликлар – 11 турдаги;
• вирус касалликлари – 24 турдаги;в) бегона ўтлар – 36 тани ташкил этиши белгиланган .
Республикасининг айрим ҳудудларида тарқалган ўсимлик ва зарарли организмлар:
а) зараркунандалар – 7 турдаги;
б) бегона ўтлар – 3 турдагини ташкил этиши белгиланган.

Бир сўз билан айтганда, соҳа ходимларининг зараркунандалар ва ўсимлик касалликлари билан касалликлар ҳақидаги тарғибот ва ташвиқот ишлари бугун ўз самарасини бермоқда.




