Сурхондарё янгиликлари

“ҚОРА ЦИТРУС ОҚҚАНОТИ” ХАВФЛИ КАРАНТИН ҲАШАРОТ ҲИСОБЛАНАДИ

 

Сурхондарё вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси мутахассислари томонидан хавфли зараркунандаларни аниқлаш ва уларга қарши кураш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Куни- кеча бошқарманинг Денов ТИФ маскани карантин инспекторлари томонидан  ташқи карантин объекти ҳисобланган Қора цитрус оққанотининг тарқалишини олдини олиш  мавзусида семинар ўтказилиб, жойларда  тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилди.

Шу ўринда “Қора цитрус оққаноти” ҳақида маълумот: Цитрус оққаноти асосан цитрус ўсимликларида (лимон, апельсин, мандарин, трифолиат) ривожланади. Шу билан бир қаторда чой, хурмо, настарин, дафна, жасмин, камфара, гардения, лигуструм каби ўсимликларга ҳам катта зарар келтиради. У фақат дарахтларнинг баргларида ривожланади, шу боисдан қиш мавсумида баргларини тўкадиган дарахтлар ва буталар қишда оққанотдан тозаланиб туради.

Бугун Сурхон воҳасининг иссиқхона хўжаликларидан олинадиган даромаднинг катта қисмини лимон маҳсулоти экспорти ҳиссасига тўғри келади. Лимончиликда катта тажрибага эга бўлган тадбиркорлар ушбу ҳашаротнинг етказадиган зарарларини яхши билишади.   Семинарда Денов ТИФ маскани ходимларига ҳам бу борада қилиниши зарур бўлган ишлар кўлами янада кенгроқ тушунтирилди.

Маълумки, “Қора цитрус оққаноти”  (Aleurocanthus woglumi)хавфли карантин ҳашарот ҳисобланади ва ЕОКЗР учун А1 рўйхатига киритилиб (1979) Жанубий ва Шимолий Америка ҳамда Ўрта Ер денгизи мамлакатларида энг муҳим хавфли карантин ҳашарот ҳисобланади. Халқаро ЕОКЗР ташкилоти (ОЕРР/ЕРРО,1990) барча импорт қилинаётган экув, мева ва бошқа ўсимлик махсулотларини ушбу ҳашарот тарқалмаган тоза ҳудудлардан олинишини тавсия этган. Карантин остидаги юкларни қора цитрус оққаноти ва бошқа карантиндаги зарарли организмларга қарши Бром-метил билан зарарсизлантириш энг самарали усул ҳисобланади. 1 м3 ҳажмга 150 грамм бром-метил билан 2 соат давомида ёш апелъсин ва цитрус ўсимликларида зарарсизлантириш ўтказилганда ўсимликларнинг ўсишига жуда кам миқдорда таъсир қилиши аниқланган. Бром-метил фумигантини 336 гр миқдорда 2 соат давомида ва 672 гр миқдордагиси билан 1 соат давомида зарарсизлантириш ўтказилганда жуда яхши натижалар олиниши илмий жиҳатдан исботлаб берилганлиги тўғрисида маълумотлар келтирилган.Бугунги кунда ушбу карантин объектига  қарши биологик усулда энтомофаглар ёрдамида курашиш иқтисодий томондан жуда самарали ҳисобланади.

Ушбу зараркунандага қарши Encarsia spp., Amitus hesperidum Siluestri, Eretmocerus serius Siluestri ва Encarsia opulenta каби фойдали энтомофагларни қўллаш мумкин. Американинг Техас штати жанубида Ҳиндистондан келтирилган Encarsia opulenta энтомофаги қора цитрус оққанотининг кўпайишини олдини олиб тўлиқ биологик назоратни таъминлаб, зараркунанданинг кўпайиб кетишини олдини олмоқда ва бошқа кураш чораларини қўллашга хожат қолмаяпти.

Вилоятимиз ҳудудига четдан бу зарарли карантин организмларни кириб  келишининг олдини олиш мақсадида  қишлоқ хўжалик маҳсулотлари белгиланган тартибда карантин назоратидан ўтказилиб, фитосанитар тоза бўлган маҳсулотларни вилоят ҳудудига киришга рухсат берилмоқда.

Юсуф Тошболтаев, Сурхондарё вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармасининг ташқи карантин бўйича бош мутахассиси

Умид Пардаев, бошқарманинг ташқи карантин бўйича инспектори

 

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button