Жамият

“Шербек биолабораторияси” хусусий корхонаси кўздан кечирилди

Баҳор мавсуми қишлоқ хўжалигида зарур агротехник ва биологик кураш тадбирларини амалга ошириш учун сермаҳсул давр. Айнан шу фаслда ўсимлик зараркунандаларига қарши кураш тадбирларининг биринчи босқичи амалга оширилади. Уларнинг ўз вақтида ва тўғри ташкил этилиши юқори ҳосилдорлик гаровидир.

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Шеробод туманида Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси ташаббуси билан ташкил этилган «Шербек биолабораторияси» хусусий корхонаси фаолияти кўздан кечирилди. Бошқарма мутахассислари фермер хўжаликлари ва аҳоли томорқаларига кўрсатилаётган хизматлар, ҳашаротлар ҳамда касалликларга қарши кураш чора-тадбирлари бўйича тақдимот ўтказди.

Маълумки, бугун юртимизда фойдали ҳашаротлардан отинкўз, бракон, трихограмма каби биомаҳсулотлар  лаборатория шароитида кўпайтирилмоқда.

Биологик кураш усули ўз-ўзидан табиий шароитларни назарда тутади. Бунда ўсимликлар зараркунандалари ва касалликларига қарши биомаҳсулотлар, яъни фойдали ҳашаротлардан фойдаланилади.

Тақдимотда лаборатория шароитида кўпайтирилган олтинкўз, трихограмма, бракон сингари энтомофаглар (фойдали ҳашоротлар) далага тарқатилиш жараёнлари ва афзалликларари ҳақида сўз борди. «Шербек биолабораторияси» хусусий корхонаси олдида турган муаммолар ҳам тингланиб, улар учун яратилган имконият ва имтиёзлар ҳақида ҳам  кенг қамровли тушунчалар берилди.

Усмон Турапов, Сурхондарё вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси бошлиғи

 

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button