Жамият

«ЎСИМЛИКЛАРНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЯНГИ ҚОНУН ЎРГАНИЛДИ

Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириб бориш қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлашнинг энг муҳим шартларидан бири ҳисобланади. Ҳеч шубҳасиз ҳуқуқий билим, ҳуқуқий эътиқод ва изчил амалий фаолият мажмуигина жамият ва давлат олдида тур­ган вазифаларнинг муваффақиятли ҳал этилишини таъминлайди.

Сурхондарё вилояти Ўсимликлар   карантини ва ҳимояси бошқармасида ташкил этилган навбатдаги ўқув семинарида қонунчилигимиздаги бир қатор янгиликлар ҳақида сўз борди.  Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг “Ўсимликларни ҳимоя қилиш тўғрисида”ги 2023-йил 9-ноябрдаги 877-сонли Қонунининг мазмун-моҳияти ўрганилди.

Таъкидландики, Қонунга мувофиқ, Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган ёки бошқа мамлакатлардан олиб келинадиган кимёлаштириш воситалари ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари рўйхатга олинади.  Рўйхатга олиш Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги (махсус ваколатли давлат органи) томонидан ўтказилган синовлар натижалари асосида амалга оширилади, – деди бошқарма бош юрисконсулти О.Имамов.  Ўсимликларни ҳимоя қилиш бўйича шошилинч чоралар кўрилишини талаб қилувчи ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда, рўйхатдан ўтказилмаган ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини 1 йилгача муддатда тажриба тариқасида қўллашга йўл қўйилади. Кимёлаштириш воситалари ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини фақат махсус омборхоналарда ёки махсус хоналарда сақлашга йўл қўйилади. Уларни махсус идишсиз сақлаш тақиқланади. Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

Ташкил этилган ўқув семинарда ўсимликлар карантини давлат инспекторларининг ўсимликларни ҳимоя қилиш соҳасидаги ҳуқуқлари ҳам алоҳида ўрганилди. Қонунга мувофиқ ўсимликлар карантини давлат инспекторлари ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга: республика ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бошқаруви органларининг, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳудудига қонунчиликда белгиланган тартибда кириш; ўсимликларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликнинг бузилишлари аниқланган тақдирда, кимёлаштириш воситалари ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари мавжуд бўлган юкларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилишини тақиқлаш; божхона органларидан, темир йўл станцияларининг, автовокзалларнинг (автостанцияларнинг), аэропортларнинг ва бошқа ташкилотларнинг маъмуриятларидан олиб кирилаётган ҳамда олиб чиқилаётган кимёлаштириш воситалари ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари тўғрисидаги маълумотларни сўраб олиш; биологик ҳимоя воситаларини олиб кириш ва олиб чиқиш тартибига мувофиқ ҳужжатларни талаб қилиш; ўсимликларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик бузилишларини бартараф этиш ва уларнинг олдини олиш бўйича ижро этилиши шарт бўлган кўрсатмалар киритиш; кимёлаштириш воситаларининг ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларининг кимёлаштириш воситаларини ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини рўйхатга олганлик тўғрисидаги гувоҳномага мувофиқлигини аниқлаш мақсадида улардан лаборатория текширувлари ҳамда тегишли экспертиза учун намуналар олиш; зарарли организмлар ривожланиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида фитосанитария мониторинги ҳамда прогнозини, шунингдек ўсимликларни ҳимоя қилиш бўйича тадбирларнинг бажарилиши устидан давлат назоратини амалга оширилиши кўрсатиб ўтилди.

Ўсимликлар карантини давлат инспекторлари қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкинлиги айтилди. Ходимлар томонидан ушбу Қонун юзасидан берилган саволларга ҳуқуқшунос О. Имомов томонидан жавоб берилди.  Ходимларга ушбу Қонуннинг мазмун –   моҳияти ва аҳамиятини  аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминлаш вазифаси муҳимлиги таъкидланди.

Даврон Мирзақулов, Сурхондарё вилояти Ўсимликлар  карантини ва ҳимояси  Фитосанитар назорати ва мониторинг бўлим бошлиғи

Юсуф Тошболтаев, Сурхондарё вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармасининг ташқи карантин бўйича бош мутахассиси

 

 

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button