Жамият

МИБ: ТЕРМИЗДА 316 МИЛЛИОН СЎМ ҚАЛБАКИ ПУЛЛАР ЙЎҚ ҚИЛИНДИ

ҚИЛМИШ ҚИДИРМИШ...

 

Термиз шаҳрида яшовчи фуқаро мўмайгина пул топиш илинжида  50 минг сўмлик купюрадаги жами 316 миллион сўм пулни сохталаштирган. Бироқ, у пулни ишлатишга ҳам улгурмади. Боиси, унга ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар томонидан ўз вақтида чек қўйилиб, жиноят ишлари бўйича термиз шаҳар суди томонидан ушбу сохта пулларни йўқ қилиш белгиланди.

Мазкур ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Термиз шаҳар бўлими иш юритувига қабул қилиниб, белгиланган тартибда аҳоли яшаш манзилидан узоқ бўлган Термиз туманидаги махсус чиқинди полигонида йўқ қилиниши таъминланди.

Бундан ташқари, Бюронинг Сурхондарё вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида жиноят ишлари бўйича судларнинг жами 395 та ижро ишлари бўйича 2 млрд. сўмдан ортиқ ашёвий далил сифатида этироф этилган маҳсулотлар ҳусусан, 468 млн сўмлик оргтехника, 1 млрд 94 млн сўмлик алкогол маҳсулотлари, 397 млн сўмлик тамаки маҳсулотлари ва 47 млн сўмлик бошқа турдаги истемолга яроқсиз бўлган маҳсулотлар зарарсизлантирилди.

Шунингдек, 208 та ижро ишлари бўйича 508 млн сўмлик товар моддий бойликлари арзонлаштирилган нархларда сотилиб, давлат даромадига ўказилиши таъинланган.

Бу каби ижро хужжатлари юзасидан ишлар Бюронинг вилоят хамда шаҳар бўлими томонидан назоратга олиниб судларнинг қарорларига асосан тегишли органлар билан биргаликда хамкорлик ишлари кенг миқёсда амалга оширилиб келинмоқда.

Бобомурод Олтибоев,

Бюронинг Термиз шаҳар бўлими давлат ижрочиси

 

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button