Жамият

Ҳуқуқий маслаҳат

КАРАНТИН АҲАМИЯТИГА ЭГА ЗАРАРЛИ ОРГАНИЗМЛАР РЎЙХАТИ КЕНГАЙТИРИЛДИ

Мамлакатимизда ўсимликлар карантини тизимини янги босқичга кўтариш, соҳага илм-фан янгиликлари, халқаро амалиёт ва рақамли технологияларни кенг жорий қилиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти ҳажми ва географиясини янада кенгайтириш, уларни етиштириш ва тайёрлаш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш борасида қатор тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Ўсимликлар карантини – қишлоқ хўжалигига ва бошқа ўсимликлар дунёсига зарар етказиши мумкин бўлган ўсимликлар карантини объектлари кириб келишининг, тарқалишининг олдини олишга ҳамда бундай объектларни бартараф этишга қаратилган тадбирлар мажмуи ҳисобланади .

“Ўсимликлар карантини тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ ҳужжат Ўзбекистон Республикаси учун карантин аҳамиятига эга бўлган зарарли организмлар рўйхати деб қайта номланди. Унга қуйидаги гуруҳлар киритилди:
Ўзбекистон Республика ҳудудида учрамайдиган ўсимликлар карантинидаги зарарли организмлар:
а) зараркунандалар – 88 номдаги;
б) ўсимлик касалликлари:
• замбуруғ касалликлари – 16 турдаги;
• нематодалар – 5 турдаги;
• бактериал касалликлар – 11 турдаги;
• вирус касалликлари – 24 турдаги;в) бегона ўтлар – 36 тани ташкил этиши белгиланган .
Республикасининг айрим ҳудудларида тарқалган ўсимлик ва зарарли организмлар:
а) зараркунандалар – 7 турдаги;
б) бегона ўтлар – 3 турдагини ташкил этиши белгиланган.


Бир сўз билан айтганда, соҳа ходимларининг зараркунандалар ва ўсимлик касалликлари билан касалликлар ҳақидаги тарғибот ва ташвиқот ишлари бугун ўз самарасини бермоқда.

Даврон  Мирзақулов,Сурхондарё вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси  Фитосанитория назорати ва мониторинг бўлими бошлиғи

Рахмиддин Қодиров, Сурхондарё вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси

Ахборот-таҳлил бўйича бош мутахассиси

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button