Тошкентда ҳамширалар учун Германия тиббиёт академияси очилди

Тошкентда ҳамшираларни тайёрлаш учун Германия тиббиёт академияси очилди. У ерда бир йил давомида касб ва тил ўргатилади. Академия битирувчилари иккала мамлакат томонидан тан олинадиган дипломга эга бўлиб, Германия клиникаларида ҳамшира сифатида ишлаш имкониятига эга бўлади.
Лойиҳа Миграция агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Германиянинг Аахен университети клиникаси ҳамда Швейцариянинг Globogate Concept компанияси ҳамкорлигида амалга оширилди, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.
Академия битирувчилари иккала мамлакат томонидан тан олинадиган дипломга эга бўлиб, Германия клиникаларида ҳамшира сифатида ишлаш имкониятига эга бўлади. Эслатиб ўтамиз, 2024 йил сентябрида Бандлик вазирлиги ва Германиянинг Globogate Concept AG концерни ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланган, унда Тошкент шаҳрида немис тиббий-таълим дастурлари асосида «Ҳамширалар учун Германия тиббиёт академияси» ташкил этилиши белгиланган эди. «Бир йил давомида касб ва тил ўргатилади. Муҳими, улар диплом олиш билан бир қаторда Германияда ишлаш ҳуқуқини берувчи касбий сертификатни ҳам қўлга киритади», — деган эди Globogate Concept AG концерни бош директори Санг ВуПай.



