Сурхондарё янгиликлари

Музработлик ёшларнинг 100 нафарига такрорий экин учун ер берилди

“Бир контур – бир маҳсулот” тамойили амалда

Вилоятимиз ҳокими воҳамизнинг барча туманларида бўлиб, ғалладан бўшаган майдонларни кўздан кечириб, қишлоқ хўжалиги соҳаси вакилларига ер майдонларидан янада самарали фойдаланиш мақсадида топшириқлар бермоқда. Куни –  кеча Улуғбек Қосимов Музработ туманида ҳам  бўлиб, ғалладан бўшаган ер майдонларини такрорий экин учун тавсиялар берди. Энг қувонарлиси бу ерлар энди мавсумий экин экиш учун  ёшларга ажратиб бериладиган бўлди. Ушбу тадбир аввалида ғалла ўрим-йиғимида жонбозлик кўрсатган саксондан ортиқ отрядлар раҳбарлари, аъзолари, фермер хўжалиги ишчилари, механизатор ва сувчиларга совғалар топширилди.

Шунингдек, туманнинг “Янги ҳаёт”, “Шаффоф”, “Йўлчи” ва “Янги диёр» маллаларида яшовчи 100 нафар эҳтиёжманд, кам таъминланган, “дафтарлар”да турган оилалар вакилларига 200 килограммдан буғдой берилди.

Шундан сўнг, “Маматқул” фермер хўжалигининг ғалладан бўшаган, шудгорланиб, экин экишга тайёр ҳолга келтирилган 20 гектар майдони “Бир контур – бир маҳсулот” тамойили асосида экиладиган ҳосилдор уруғлар  100 нафар ишсиз, “Ёшлар дафтари”да турган ёшларга ажратиб берилди.

Вилоят раҳбари шу ернинг ўзида ғўза парваришининг бориши билан ҳам танишди. Агротехник тадбирларни муддатида олиб бориш топшириғи берилди. Якунда масъулларга ғалладан бўшаган ер майдонларини белгилган режага мувофиқ ишсиз фуқароларга ажратиб бериш ишларини изчил давом  эттириш вазифаси юкланди.

Таъкидлаш ўринлики,вилоят раҳбарининг  бу борадаги топшириғига асосан ёшларга ажратилган ер майдонларнинг агротехник назорат ишлари, мўл ҳосилдорликка эришиш борасидаги маслаҳатлари воҳанинг қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритаётган мутахассислар учун ҳам янада фаол меҳнат қилишга ундади. Сурхондарё вилоят Ўсимликлар карантин ва ҳимояси бошқармаси мутасаддилари  ва унинг Музробод туман бўлими агроном инспекторлари томонидан иш режаси ишлаб чиқилди.

Бир сўз билан айтганда, “Бир контур – бир маҳсулот” тамойили асосида экиладиган ҳосилдор уруғлар албатта ўзининг  баракали ҳосилини беради. Ислоҳотлар натижасида ёшлар ишли, дастурхонлар янада тўкин бўлади.

Акрам Абсаматов, Сурхондарё вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси бошлиғнинг ўринбосари

Раҳмиддин Қодиров, Сурхондарё вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси   Ахборот-таҳлил бўйича бош мутахассиси

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button