Жамият

“Ўзбекистонда барқарор ривожланиш мақсадлари” мавзусида ўқув – семинари ўтказилди

 

Ҳозирги кунда дунёда инсон капитали, интеллектуал салоҳият, инноватцион ғоялар, юқори технологиялар шиддатли ва барқарор тараққиётнинг мустаҳкам пойдевори ҳисобланади. Жаҳоннинг тобора кўпроқ мамлакатлари ахборот, билим ва инноватсияциларга асосланган, «ахборотлашган жамият», «билимлар иқтисодиёти», «рақамли иқтисодиёт» бунёд этишга қаратилган ривожланиш моделини танлаётгани ҳам бу фикрни яққол тасдиқлайди.

«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати Сурхондарё вилояти ҳудудий бўлинмаси ва  “Таскин” Денов тумани хотин-қизларни ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш маркази билан биргаликда “Биз зўровонликка қаршимиз” 16 кун акцияси доирасида  Денов тумани аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида “Ўзбекистонда барқарор ривожланиш мақсадлари” (БРМ) тўғрисида фуқаролик институтларининг бир нечта  раҳбар ҳодимлари учун ўқув-семинар ўтказилди.

Иштирокчилар Ўзбекистон 192 мамлакат билан бир қаторда БМТнинг: «2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш кун тартиби дастури»ни амалга оширишда ўз мажбуриятларини тўлиқ бажарилишида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан тасдиқланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида «Инсон шаъни ва қадр-қиммати йўлида»ги асосий тамойил халқ фаровонлигини янада ошириш, тадбиркорликни ривожлантиришни жадаллаштириш, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш ва фаол фуқаролик жамиятини шакллантиришида ўзларининг масъулиятини янада чуқурроқ ҳис қилишганини билдиришди.

Жамшид Алиев, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Сурхондарё вилояти ҳудудий бўлинмаси бош мутахассиси

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button